12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Саломатлик 👁 531

“Ҳамшира–2024” кўрик-танловининг республика босқичида юқори натижаларни қайд этган ҳамширалар туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдирланди

“Ҳамшира–2024” кўрик-танловининг республика босқичида юқори натижаларни қайд этган ҳамширалар туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдирланди

Ўрта тиббиёт ходимлари соғлиқни сақлаш соҳасининг таянчи ва суянчи, десак муболаға бўлмайди. Одамлар ҳамшира деганда, беморларни парвариш қилувчи, хушмуомала, қўли енгил, билим ва малакаси шифокорлардан қолишмайдиган жонкуяр инсонни тасаввур қилади. Шу сабабли ҳам юртимизда ҳамшираларнинг мавқеини ошириш, меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда турли танловлар ўтказилиб, илғор ҳамширалар мукофотланмоқда. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ҳамшира” кўрик-танлови ҳам шулар жумласидандир.

Бу йил ҳам Тошкент шаҳрида 12-май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ҳамшира–2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди ва муносиб тақдирланди. Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага махсус мукофотлар тақдим этилди.

Танловнинг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида ғолибликни қўлга киритган Амударё туман Тиббиёт бирлашмасининг Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Қозоқбоева Ҳулкар Музаффар қизи мамлакат миқёсидаги босқичда фахрли 2-ўринни эгаллади.   
Шунингдек, Амударё туман тиббиёт бирлашмасининг яна бир жонкуяр ходими Санобар Аҳмедова ҳам “Ҳамшира–2024” кўрик-танловда “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси” номинацияси бўйича Ўзбекистон миқёсида 3-ўрин соҳибаси бўлди.

Туман Тиббиёт бирлашмасида ўтказилган тадбирда кўрик-танловда юқори натижаларга эришган ҳамширалар Ҳулкар Қозоқбоева ҳамда Санобар Аҳмедова, шунингдек, Тиббиёт бирлашмасининг бош ҳамшираси Луиза Янгибоевалар раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳулкар Қозоқбоева 1998 йилда Амударё туманининг Чойкул овулида туғилган. Болаликдан тиббиёт соҳасига қизиққан Ҳулкар 2016 йилда 1-сонли Нукус тиббиёт коллежини “Умумий амалиёт ҳамшираси” мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугатган. 2018 йилдан бугунги кунга қадар Туман тиббиёт бирлашмасининг Жарроҳлик бўлимида навбатчи ҳамшира вазифасида ишлаб келмоқда.

Ҳулкар Қозоқбоева 2021 йилда “Замонавий жарроҳликда ҳамширалик иши” сикли бўйича ўз малакасини оширган. 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан ҳамшира мутахассислиги бўйича 2-малака тоифасини, Иннавоцион соғлиқни салаш миллий палатаси раисининг буйруғи билан 1-малака тоифасини олган.

У соғликни сақлаш тизмида олиб борилаётган ислоҳатлар ва яратилаётган имкониятларнинг туманимиздаги фаол тарғиботчиси ҳам саналади. Касбининг фидокор ҳамшираси беморларнинг дардига малҳам бўлиб келмоқда.

Ҳулкар Қозоқбоева ўз ишининг билимдони, жонкуяр ва ташаббсукор ходим. Фаолияти давомида шифокор тамонидан берилган ҳар бир тиббий топшириқни сидқидилдан бажариб, тизимнинг қоида-меъёрларига қатъий амал қилиб, намунали меҳнат қилиб келмоқда. У беморлар орасида юқумли ва ўта хавфли касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ҳаётида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларида ҳам фаол ходим саналади.

Соҳага доир илмий журналларда Ҳулкар Қозоқбоеванинг қатор мақолалари нашр қилинган. Термиз давлат педогогика институтида бўлиб ўтган “Таълим тизимида психологик хизматнинг замонавий тенденциялари: назария ва амалиёт” номли конференцияда “Мактаб ёшидаги болаларда учрайдиган руҳий-эмоционал муаммоларга психологик ёндашув” номли мақоласи билан иштирок этди.

Шунингдек, Таълимни ривожлантириш таҳлилий онлайн журналида мақоласи хорижий тилда эълон қилинди.

“Ҳамшира–2024” кўрик-танловда “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси” номинацияси бўйича Ўзбекистон миқёсида 3-ўрин соҳибаси бўлган туман тиббиёт бирлашмасининг яна бир жонкуяр ходими Санобар Аҳмедова 1985 йилда Амударё тумани Манғит шаҳрида туғилган. У Тошкент тиббиёт коллежини “Ҳамширалик иши” мутахассислиги бўйича 2005 йилда муваффақиятли тугатган.

Санобар Аҳмедова Амударё туман тиббиёт бирлашмасида 2012 йилдан 2017 йилга қадар туғруқхона бўлими чақалоқлар хонаси хамшираси, 2017 йилдан 2020 йилга қадар эмлаш хонаси хамшираси, 2020 йилдан бугунга қадар эса туғруқ комплекси чақалоқлар хонаси ҳамшираси вазифасида ишлаб келмоқда.

У 2021 йилда Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Нукус филиалида “Неонтология ҳамширалик иши” мутахассислиги бўйича малакасини оширган.

2022-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ўрта тиббиёт ходимларига тоифа бериш аттестацияси комиссиясидан муваффақиятли ўтиб, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раисининг буйруғи билан ҳамширалик иши мутахассислиги бўйича олий тоифали ҳамшира сертификатига эга бўлди. Кўп йиллик самарали меҳнати, билим ва тажрибаси билан тиббиёт ходимлари орасида ўз ўрнига эга бўлган ҳамшира беморларга сиринсўзлиги, меҳрибонлиги билан намули хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўз устида тинимсиз шуғулланиб, мунтазам равишда малака ошириш курсларида тажрибасини ошириб келаётган Санобар Аҳмедова ҳар бир ишни сидқидилдан бажариши, ўзига ва атрофдагиларга талабчанлиги билан меҳнат жамоасида катта ҳурмат қозонган.

Халқ саломатлиги йўлида фидокорана хизмат қилаётган шифокор ва ҳамшираларнинг, барча тиббиёт ходимларининг меҳнати таҳсинга сазовор. Уларнинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилаб, халқ саломатлиги йўлида хизмат қилишдан асло чарчаманг, деймиз.

Луиза Янгибоева, ТТБ бош ҳамшираси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026