12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:15
Фан ва таълим 👁 369

Нукус инновацион институтида ўтказилган илмий-назарий анжуманда соҳалардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Нукус инновацион институтида ўтказилган илмий-назарий анжуманда соҳалардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг ўз соҳалари бўйича етук ва билимли мутахассис кадрлар бўлиб етишишларида уларга дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг таълим жараёнида замонавий илм-фан ютуқларидан фаол фойдаланишлари муҳим аҳамият касб этади. Ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши, илм-фан соҳасидаги янгиликлар билан яқиндан танишишларида эса илмий-назарий анжуманларнинг ўрни беқиёс.

Ана шундай илмий-назарий анжуманларнинг навбатдагиси “Замонавий шароитда олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашнинг инновацион йўналишлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида Нукус инновацион институтида ташкил қилинди.

Дастлаб хориждан ва Республикамизнинг турли вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда анжуман иштирокчилари институт раҳбарияти тамонидан тантанали кутиб олинди. Ташриф буюрувчиларга қадриятимизга айланган анъана – нон-туз тутилди. Ёш созандалар ижросида янграган миллий куйлар ва жараён учун махсус тайёрланган кўргазма ташкилотчилар тамонидан анжуманга пухта ҳозирлик кўрилганининг амалий исботи бўлди. Конференцияда республикамизнинг турли ҳудудларидан етакчи тадқиқотчилар Zoom иловаси орқали онлайн тарзда ҳам иштирок этишди.

Анжуманнинг мақсади юқори малакали олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг долзарб муаммолари ва инновацион йўналишларини муҳокама қилиш асносида замонавий илм-фан ютуқларининг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуман аввалида Нукус инновацион институти ректори Анвар Аъзамов ва бир қатор меҳмонлар сўзга чиқиб, ўтказилаётган конференциянинг мақсади ва аҳамияти, бугунги кундаги олий таълим тизимидаги камчиликлар ва мауммолар ҳақида тўхталди.

Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Алишер Юлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъуллари, Туркиядаги Эгей университети профессори Пинар Фидакар хоним ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Нукус филиали директори Атабек Қаипбергеновлар ўз табрик сўзларида конференция ишига омад тиладилар.

Конференцияда мамлакатимиздаги турли нуфузли олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар томонидан “Талабаларда танқидий ва креатив фикрлашни ривожлантириш”, “Олий таълим муассасалари фаолиятига инновацион маркетингни жорий этиш”, “Олий таълим тизимида математика фанини йўналишларга боғлаб ўқитишнинг айрим жиҳатлари” каби ва бошқа мавзуларда маърузалар қилинди.

Анжуман давомида илм-фан соҳаларида эришилаётган ютуқлар, тадқиқот хулосаларининг амалиётдаги натижаси ва шу каби бошқа мавзуларда ўзаро фикр алмашилди.

Конференция шўбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди.

Анжуман давомида Нукус инновацион институти ректори Анвар Аъзамов, институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Алишер Юлдашев, Эгей университети профессори Пинар Фидакар хоним, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Атабек Алимовлар оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюларида таъкидлаганларидек, конференция олий таълим муассасалари ўқитувчилари учун жуда аҳамиятли бўлди.

Айниқса, анжуманда бугунги куннинг энг долзарб мавзулари кўтарилгани, илмий-назарий тадқиқотларда эса яқин келажакда кутилаётган жараёнлар тўлиқ қамраб олингани Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессансни барпо этиш йўлидаги амалий ислоҳотларига хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Хорижлик меҳмонларга мамлакатимизда олий маълумотли кадрларни тайёрлаш жараёнида қўлланилаётган инновацион ва педогогик технологиялар, бу борада эришилган натижалар, кредит-модуль тизимининг афзалликлари, профессор-ўқитувчилар фаолиятидаги ижодий рақобат, Ўзбекистон таълим тизимида тайёрланган кадрларнинг дунё бозорига чиқиши учун амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Айтиш жоизки, Олий таълимнинг ривожланишида илмий-назарий конференциялар муҳим роль ўйнайди. Бу тадбирлар олимлар, талабалар ва ўқитувчилар учун ўз илмий ишларини намойиш этиш, янги илмий ғоялар ва ёндашувларни муҳокама қилиш ҳамда соҳадаги энг сўнгги тенденциялардан хабардор бўлиш учун имконият яратади.

Шунингдек, бу каби конференциялар илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва академик ҳамжамиятни кенгайтиришга ҳам амалий ёрдам беради. Шу сабабли мамлакатимизда ҳам олий таълимни ривожлантириш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш борасидаги ислоҳотлар доирасида илмий-назарий ва илмий-амалий конференцияларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Зеро, бу каби амалий ишлар мамлакатнинг илмий ва технологик салоҳиятини янада кучайтиришга, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг келгусида меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда Нукус инновацион институтида дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, молия ва молиявий технологиялар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит каби 10та йўналишда жами 6 мингдан зиёд талаба таҳсил оляпти. Институтда 115 нафар профессор ўқитувчилар фаолият юритади. Фурсатдан фойдаланиб, ёшларимизни ушбу олий таълим муассасасига ўқишга ҳужжат топширишга чақириб қоламиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026