45-сонли мактабда ўқувчилар иштирокида волейбол мусобақаси ташкил этилди
Спорт – соғлик гарови. Соғлом инсон теран ақл эгаси ва жамиятнинг фаол аъзоси саналади. Халқимиз қадимдан жисмоний ҳаракатни қўллаб-қувватлаб, спортга ошно бўлиб келган. Миллий спорт турлари ва ўйин қоидаларида халқимиз руҳияти мужассамдир. Донолар бежизга соғлом танда – соғлом ақл, дейишмаган.
Шу маънадо мамлакатимизда ёшларнинг маънан етук, жисмонан соғлом улғайишлари учун, аҳоли, айниқса уюшмаган ёшлар орасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда тегишли ташкилотлар ва сектор раҳбарлари тамонидан спорт мусобақаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган. Жумладан, “Ҳоким кубоги”, “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги”, “Прокурор кубоги”, “Ички ишлар вазирлиги кубоги” ҳамда “Беш муҳим ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақалари ҳам оммавий спорт тарғиботида, шунингдек, уюшмаган ёшларни спорт билан қамраб олиш ва уларнинг вақтини мазмунли ўтказишларида муҳим восита бўлмоқда.
Амударё тумани Жумуровул маҳалласидаги 45-сонли мактабда уюшмаган ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг волейбол ва шахмат-шашка турлари бўйича ташкил қилинган мусоқа ҳам ёшларнинг ғолиблик учун муросасиз курашларига бой бўлди. Волейбол бўйича ўтказилган мусобақа давомида йигитлар ва қизлар жамоаси ўз тажриба ва чаққонликларини яна бир бор синаб кўришди.
Мазкур спорт тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазрирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, майор Шавкат Тураев, Амударё тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, капиатан Абдураҳмон Умаров ҳамда мактаб раҳбарияти иштирок этди.
Мусобақага мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Соатбой Маткаримов ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Бекзод Каримовлар ҳакамлик қилиб, баҳолаб боришди.
Спорт тадбири аввалида ташкилотчилар мунтазам спорт билан шуғулланиш саломатлик учун бебаҳо фойда эканлиги, спорт – бу ҳаракат, доимий ҳаракатдаги инсондан ҳар хил мавсумий касалликлар йироқ бўлиши, мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, ёшлар билан самимий мулоқот қилишди.
Ҳар бир йигит ватан учун ҳарбий хизмат бурчини ўташни орзу қилади. Спорт билан доимий шуғулланиб жисмоний чиниққан ёшлар аскарлик давомида махсус машқларни бажаришдан қийналмайди. Шунингдек, кун келиб ҳар бир йигит оила бошлиғига айланади. Оила раҳбари фарзандларига ҳар томонлама намуна бўлиши лозим. Соғлом онадан эса, соғлом фарзандлар дунёга келади.
Ақл гимнастикаси бўлмиш шахмат-шашка эса инсоннинг интеллектуал ривожланишида муҳим восита ҳисобланади. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам шахмат ўйинига алоҳида мехр қўйган. Ўйинчи ғолиб бўлиш учун махсус ҳужум уусулларини ўйлайди. Бу жараён ёшларда теран фикрлаш кўникмаларини шаккллантиради. Катта тажрибага эга ходимлар томонидан тадбирда билдирилган фикрлар ёшларга спорт билан доимий шуғилланишлари учун кучли мотивация берган бўлса, ажаб эмас.
Мусобақа давомида йигитлар ва қизлар жамоалари ўзаро ғолиблик учун астойдил курашдилар. Йиғилганлар ёшларнинг эпчил ва чаққонликларини кузатиб, қарсаклар билан олқишлаб туришди. Бундай самимий эътироф ўйинчаларга янада куч бағишлади.
Спорт тадбири якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ёшлар ўтказилган мусобақа учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.
Ёшликнинг ҳар дами ғанимат. Умрнинг куч-ғайратга тўла бу олтин даврини мазмунли ўтказишда ҳар биримиз ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиб, намуна бўлишимиз лозим. Зеро, бугунги бепарволик, эртанги пушаймонликларга сабаб бўлишини унутмайлик.
Абдураҳмон Умаров, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, капитан

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶