12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Фан ва таълим 👁 350

Беш йил давомида “Venus academy” ўқув марказининг 70 фоиз ўқувчиси ОТМ талабалари бўлишди

Беш йил давомида “Venus academy” ўқув марказининг 70 фоиз ўқувчиси ОТМ талабалари бўлишди

Мустақиллик – халқимиз ҳаётинигина эмас, балки онгини ҳам ўзгартирди. Авваллари Манғитдан нарини кўрмаган амударёлик ёшлар бугунги кунда спортда, илмда, қўйингки, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида дунё ёшлари билан беллашишга қодир, мустақил фикрга эга инсонлар сифатида вояга етишмоқда. Улар орасида илм-у салоҳиятда собит, тадбиркор ёшлар, таниқли спортчилар, санъаткор ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол, маънавий тафаккур дунёси кенг ижодкор ёшлар талайгина. "Venus academy" ўқув маркази раҳбари Зуҳра Ерлапасова ана шундай ёшлардан.

Бошланғич синф ўқувчиларини кичик ёшидан бошлаб, интилиш ва қизиқишлари асосида маълум йўналиш бўйича ўқитиш орқали уларнинг яширин имкониятлари ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида Зуҳра Ерлапасова 2019 йилда хусусий ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди. Аввал "AmuKids", кейинчалик "Venus academy" номи билан фаолият юритаётган ўқув марказида ўзбек ва рус тилларида машғулотлар олиб боришга мўлжалланган ментал арифметика, мактабга умумий тайёрлов гуруҳи, инглиз тили, рус тили, рус тили саводхонлиги, яъни болаларни таълим рус тилида олиб борилувчи мактаб­га тайёрлов гуруҳи, машғулотлар рус ва ўзбек тилларида олиб бориладиган математика фани йўналишлари ҳамда Президент мактабларига тайёрлов курси ташкил этилиб, нутқида нуқсони бор болалар учун логопед хизматидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Ўқув марказида ташкил этилган ноанъанавий таълим-тарбия услуби, марказда фаолият олиб борувчи малакали мутахассис ўқитувчиларнинг изланувчанлиги туфайли қисқа фурсат ичида катта қизиқиш ва эътибор билан фарзандларини ўқув марказига етаклаб келувчи ота-оналар сафи ошди. Ўқув марказида таълим олаётган болажонлар орасида ноёб қобилиятли вундеркинд болалар пайдо бўлди.

Айни пайтда "Venus academy" ўқув марказида 20 нафар мутахассис ўқитувчилар болажонларга ўзлари ва ота-оналари танлаган йўналишлар бўйича таълим-тарбия беришмоқда.

Ташкил этилганига 5 йил бўлган мазкур таълим даргоҳида ўтган давр мобайнида 4 минг нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар таълим-тарбия олишди. Ўқув марказида таълим олган ўқувчиларнинг 70 фоизи мамлакатимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда.Улардан 3 нафари Vestminster университети талабалари бўлишди. 2 нафар битирувчи эса айни пайтда Германия давлатида ўқишни давом эттиришмоқда.

Ўқув марказининг хотираси кучли, вундеркинд ўқувчилари орасида ментал арифметика бўйича Қорақалпоғистон чемпионатларининг ғолиблари ва Ўзбекистон, шунингдек, мазкур йўналишда Тошкент, Самарқанд ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари бор. Қардош Қирғизистон давлатида бўлиб ўтган ментал арифметика бў­йича халқаро мусобақаларда эса ўқув маркази ўқувчилари фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.

– Қобилиятсиз бола бўлмайди, – дейди ўқув маркази раҳбари Зуҳрахон Ерлапасова, – биринчи галда ота-она ўз фарзандининг қизиқишларини шунчаки болалик орзуси-да, деб эътиборсиз қолдирмаслиги, у билан катталардай муомалада бўлиши, қизиқишларини маълум маънода рағбатлантириб бориши зарур. Айниқса, ширин, катта орзулар оғушида учиб-қўниб юрган болага ножўя гап айтиб, камситиш керак эмас. Бундай хатти-ҳаракати билан ота-она боласининг орзу-умидини, энг ёмони, кўнглини синдиради. Кўнгли синган боланинг нутқида нуқсонлар пайдо бўлади. Ота-онасига бирон фикр айтишдан ҳадиксираб қолади. Логопед йўналишига қабул қилинган, нутқида нуқсони бор болаларнинг аксарияти ана шундай нотўғри муомала ва оиладаги носоғлом муҳит – уруш- жанжаллар таъсиридаги стресслар туфайли қўрқув исканжасидаги болалардир. Бундай болалар билан таж­рибали логопед-ўқитувчилар тизимли равишда машғулотлар олиб бориш орқали самарали натижаларга эришишмоқда.

Ақл бовар қилмас катта-катта сонларни бир зумда, ёддан ҳисоб­лаб бераётган, инглиз тилида ва рус тили бўйича мактабга тайёрлов гуруҳларида тутилмасдан, ўқитувчисига бурро-бурро жавоб бераётган, логопед-ўқитувчиси кўмагида нутқидаги нуқсонлардан халос бўлиб, қувонаётган ва математика гуруҳи ўқувчиларининг энг мураккаб мисол, масалаларни аниқ, пухта ечишнинг уддасидан чиқаётганидан ота-оналар мамнун.

Фарзандини етаклаб, "Зуҳрахоннинг мактаби шуми?" деб келаётганларни кўриб, таълим -тарбия соҳасидаги тадбиркорликнинг бу каби муваффақиятидан биз ҳам қувондик. Ўқув маркази педагогика жамоасига амударёлик билимдон ёшларни тарбиялаш йўлидаги эзгу ишларида ютуқлар тиладик.

Робия Йўлдошева.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026