12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Сиёсат 👁 361

Сайлов кампаниясидаги муҳим жараёнлардан бири — имзо тўплаш жараёни уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Сайлов кампаниясидаги муҳим жараёнлардан бири — имзо тўплаш жараёни уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Маълумки, жорий йил 27 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади. Бош Қомусимиз ва Сайлов Кодексида белгиланган муддатлар ва қонун талабларидан келиб чиқиб, 26 июлдан эътиборан Марказий сайлов комиссияси томонидан Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу йилги сайловлар аввалги йиллардагидан фарқли равишда амалга оширилади. Яъни, Сайлов Кодексида белгиланган тартиб-қоидаларга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлар сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Унга кўра, Қонунчилик палатаси депутатларининг ярми айни пайтдаги мавжуд тартиб бўйича сайланса, қолган ярми сиёсий партияларнинг рўйхатлари асосида сайланади. Яъни, сайловчилар 75та ўрин бўйича аниқ бир номзодни танлаб сайласалар, қолган 75таси бўйича сиёсий партияга овоз беради.

Айни кунларда мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим мавқега эга бўлган бешта сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Экологик партияларининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш жараёни ўтказилмоқда. Мазкур сиёсий тадбир Амударё туманида фаолият олиб борувчи сиёсий партиялар томонидан ҳам юксак савияда ташкил қилинмоқда.

Жорий йилнинг 5 август санасида Амударё туманида ўтказилган Ўзбекистон Халқ демократик партиясини қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбир ҳам иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва байрамона руҳ бағишлади. Унда партия хайрихоҳлари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишиб, имзо варақаларига қўйилган шахсий имзолари орқали Ўзбекистон Халқ демократик партиясини қўллаб- қувватлашга рози эканликларини билдирдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, имзо йиғиш жараёни Сайлов қонунчилигига биноан ўтказилаётгани фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эмин-эркин ифодалаш имкониятларини кенгайтирмоқда. Бу фикрларимиз тадбир давомида фуқаролар билан партия масъулларининг самимий ва ошкора мулоқот тарзидаги давра суҳбатида ҳам ўз тасдиғини топди.

Партия масъуллари томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловининг аввалги йиллардаги сайловлардан фарқли жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ғоялари, шунингдек, бўлажак сиёсий жараённинг мазмун-моҳияти хусусида фуқароларга зарур тушунчалар берилди.

Таъкидланганидек, партиянинг мақсади – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Партия, ушбу инсонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, вакиллик демократияси механизмлари воситасида қонунларни қабул қилиш, давлат ҳокимияти ижроия органларини шакллантириш ва улар томонидан тараққиётнинг устувор йўналишлари ҳамда тегишли вазифаларни амалга ошириш йўлларини белгилашда амалий таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади.

Тадбир давомида партия электорати вакиллари масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар.

Р. Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026