28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:11
Спорт 👁 489

30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли вакилларидан спорт синовларини қабул қилишга бағишланган тадбир ўтказилди

30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли вакилларидан спорт синовларини қабул қилишга бағишланган тадбир ўтказилди

Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, ҳаракатсизлик туфайли тобора кенг тус олаётган баъзи касалликларнинг олдини олиш, айниқса, ёшларни, шу баробарида кекса авлод вакилларини спортга кенг жалб этиш мақсадида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг қўшма Қарори асосида 2024 йилдан бошлаб ҳар йилда бир марта Республикада мавжуд барча маҳаллалардаги маҳалла тизими ходимлари ҳамда аҳоли вакилларидан "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовлари қабул қилиб бориш тизимининг жорий этилгани ўзининг илк ижобий самараларини бермоқда.

Айниқса, аҳоли вакилларининг ўзларига маъқул келадиган спорт турлари билан шуғулланишлари, уларнинг фитнес клубларида, спорт тўгаракларида спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кўмаклашиш мақсадида қизиқарли спорт ўйинларини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар эса халқимизнинг спорт-соғломлаштириш машғулотларида ихтиёрий тарзда қатнашишга бўлган интилишларини рағбатлантириш имконини бермоқда.

Бу борада Амударё тумани спорт ишлари бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлими томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар эътиборга муносиб. Айниқса, "Саломатлик учун 5000 қадам", "Тонгги пиёда юриш ", "Саломатлик марафонлари" каби спорт-соғломлаштириш тадбирлари, "Биз оилавий спортчилармиз" мусобақаларида кенг аҳоли вакиллари ихтиёрий равишда, қизиқиш билан иштирок этишиб, ўз саломатликларига эътиборли бўлаётганлари қувонарлидир.

Жорий йилнинг 20 август куни Амударё туман спорт мактаби спорт майдончасида бўлиб ўтган 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли вакилларидан спорт синовларини қабул қилишга бағишланган тадбир ҳам иштирокчиларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилгани билан ёрқин таассуротларга бой бўлди.

Аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовлари қабул қилиш жараёнига пухта тайёргарлик кўрилиб, унда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган аҳоли вакилларига "Жисмоний тайёргарлик даражаси" кўкрак нишони тақдим этилиши тўғрисида маълумотлар берилди. Кўрилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган тарғибот ишлари туфайли жорий йилнинг 20 август санасида Амударё тумани спорт мактаби спорт майдончасида бўлиб ўтган мазкур тадбир иштирокчиларнинг юқори даражадаги фаолликлари асосида амалга оширилди.

Тадбирда иштирок этган 30-70 ёш ва ундан юқори ёшдаги туманнинг барча маҳаллаларидан келган эркак ва аёл аҳоли вакиллари "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовлари қабул қилиш бўйича Низомда белгиланган талаблар даражасидаги машқларни ихтиёрий равишда бажариш асносида ўзларининг қай даражада жисмоний тайёргарликка эга эканликларини билиб олдилар.

Тадбир якунида энг фаол, шунингдек, жисмоний тайёргарлик даражаси юқори бўлган иштирокчилар ҳамкор ташкилотлар томонидан рағбатлантирилди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026