28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:57
Фан ва таълим 👁 274

Тарбия ва таълим боғчадан бошланади

Тарбия ва таълим боғчадан бошланади

Мактабгача таълим ташкилоти ҳаётини болаларга таълим-тарбия бериш билан бир қаторда байрамларсиз, маънавий-маърифий тадбирларсиз тасаввур этиш қийин. Миллий ва умумбашарий байрамларни ташкил этиш орқали болажонлар онгида миллий-анъанавий қадриятларимизни шакллантириш мақсад қилинган.

Дарҳақиқат, байрам — ижтимоий, маданий ва маънавий ютуқларни намойиш этувчи, шу ютуқлар асосида тарбияловчи муҳим восита ҳисобланади. Шу боисдан байрамлар тарбияланувчилар тарбиясига ижобий таъсир қилувчи ўзига хос сеҳрли кучга эгадир.

Шу мақсадда мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилаётган «Салом, боғча!» тадбирлари болажонлар билан ўйин-кулги тарзида, эртак китобларни ўқиш, қизиқарли суҳбатлар, қўғирчоқ театри томошалари шаклида ўтказиляпти. Амударё туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида истиқлолимизнинг 33 йиллиги ҳамда мамлакатимизда 2024-2025-ўқув йили бошланиши муносабати билан «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ташкил этилган «Салом, боғча!» номли тадбир ҳам болажонларга олам-олам қувонч бахш этди.

Тадбир давомида болажонлар боғчада олган билимларини намойиш этишди. Хусусан, Она-Ватан, боғча ҳамда болаликни мадҳ этувчи шеърларни ифодали ўқишди. Байрамона куй-қўшиқларга гуруҳ бўлиб рақс ижро этишди ва тенгдошлари билан биргаликда ўйнаб-кулишди.

Шу ўринда айтиш жоизки, муассасамизда тарбияланаётган болажонлар мусиқа тўгараги раҳбари Отабек Худойберганов бошчилигида туманимизда ўтказилаётган байрамларда ўзларининг ёд олган шеру қўшиқлари ҳамда тайёрлаган рақслари билан фаол иштирок этиб келишади.

Очиқ дарслар вақтида болажонларга истиқлол ғоялари, ватанпарварлик ва юртга садоқат туйғулари, умуминсоний ва миллий қадриятларимиз уларнинг ёшига мос тарзда ҳар хил ўйинлар, қўғирчоқ театри томошалари, эртак қаҳрамонлари тимсоли орқали тушунтирилди.

Маълумот ўрнида, Амударё тумани Қипчоқ ШФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда 13та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳларда 325 нафар ўғил-қиз тарбия қилинмоқда. Болажонларга 47 нафар ходим билим ва тарбия бериб келишмоқда. Шундан 15 нафарини олий маълумотли ходимлар ташкил этади.

11-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мактабгача тайёрлов гуруҳида 2023-2024 ўқув йилида 25 нафар ўғил-қиз тарбияланиб, умумтаълим мактабларининг 1-синфига кузатилди. Бу йил ҳам ушбу гуруҳга 25 нафар болажонлар қабул қилинди. Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми бўлиб, боғча тарбияси боланинг соғлом ва ривожланган шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Боғча ёшидаги болаларда маълумотларни қабул қилиш, тил ўрганиш кўникмалари кучли ҳисобланади. Муассасамизда болажонлар рус ва инглиз тили тўгаракларида хорижий тиллардан бошланғич билимларни олишмоқда.

Бундан ташқари «Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2024» касбий кўрик танловида муассаса методисти Саломат Тураева туман босқичида 1-ўринни олиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муносиб иштирок этди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кишилик жамияти пайдо бўлганидан буён тарбия тушунчаси мавжуд. Зеро, инсон ер юзидаги энг мукаммал зот бўлиши учун, аввало, тарбияланиши лозим. Шундай экан ҳаётимизда мактабгача таълимнинг ўрни ва аҳамияти ҳамиша муҳим бўлиб қолаверади.

Муҳаббат Худойберганова, 2-сонли ДМТТ директори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026