12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Сиёсат 👁 362

Секторлар раҳбарларининг ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди

Секторлар раҳбарларининг ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда секторлар раҳбарларининг 3-сектор ҳудудидаги овул ва маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ва ёшлар иштирокида сайёр қабули бўлиб ўтди. Хитой овулидаги 2-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар масъуллари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги овул ва маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабул аввалида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадри, аҳоли турмуш тарзини, яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, халқни рози қилиш каби устувор мақсадларга қаратилганлиги хусусида сўз юритди. Йиғилганларга давлатимиз раҳбарининг, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратаётган эътибори алоҳида экани, ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун берилаётган имконият ва яратилаётган шароитлар мислсизлиги таъкидланди.

Сайёр қабул мобайнида фуқаролардан турли масалалар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, Хитой овулида яшовчи Талғат Сарсенбаев овул аҳолисига мактабгача таълим ташкилоти зарурлиги, шу мақсадда эски боғча биносини ижара асосида олиб, унинг негизида янги муассаса фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаро Ражаббой Собиров эса мактаб чегарасини ажратувчи девор йўлда пиёдалар ва ҳайдовчилар ҳаракатланиши учун қийинчилик туғдираётганини айтиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида деворни қисман олиб ташлаб, панжара ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, фуқаролар Нурлан Сарсенбоев фарзандининг олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши учун шартнома пулларини тўлашда, Зариф Холменов фарзандининг сафарбарлик резерви пулини қоплаб беришда, Замира Камолова кўчасига тош ётқизиб беришда, Олим Султанов эса Хитой овули марказига банкомат ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Овул фуқароларининг мурожаатлари қайд этилиб, атрофлича ўрганиш ҳамда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Сўнгра Бўзёп овулидан келган аҳолининг мурожаатлари қабул қилинди. Бўзёплик Ўскин Алиев кўчасига йўл чиқаришда қўшниси билан келишмовчиликлар келиб чиқаётгани сабабли янги кўчиб борган уйи жойлашган кўчага йўл чиқариб беришда амалий ёрдам сўраб, Абдулла Ўразимбетов Қурувчилар кўчасидаги электр симлари ва устунларини янгилаш масаласида, Ойбек Исчанов болаларнинг 68-сонли мактабга қатнашларида қийинчилик туғилаётгани сабабли Садриддин Айний кўчасининг 1500 км қисмига тош-шағал аралашмасини ётқизиш ҳамда янги электр симлари ва устунларини ўрнатиш бўйича, Қаландар Бобожонов эса ҳудуддаги Арслонбоп, Озодалик, Барчиной кўчаларига оқова сув етиб бориши учун Янги ёп каналининг ўнг томонидаги Ситёп каналини қазишда амалий ёрдам бериш масаласида мурожаат қилдилар.

Шундан сўнг Бобур номли ҳамда Куюк кўпир овуллари, Қизилчоли, Ўзбекистон, Тор ёп, Намуна маҳаллаларидан келган фуқаролар ҳамда ёшлар ички йўлларни таъмирлаш, олий таълим муассасаларининг шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам бериш, мутахассислиги асосида ишга жойлашиш каби масалалар юзасидан масъулларга мурожаатлар йўлладилар.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган барча мурожаатлар қайд этиб борилди. Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёнида ўз ечимини топди. Қолган мурожаатларни ҳам белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш учун масъуллар билан келишиб олинди ҳамда тегишли топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026