28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:28
Фан ва таълим 👁 462

“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, истиқлол ғояларига ҳурмат-эҳтиром, ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса, улар онгига кўп миллатли халқимизга хос бўлган миллий-маънавий қадриятларни сингдириш янгиланаётган Ўзбекистоннинг ёшларга оид энг устувор сиёсати ҳисобланади ва бу таълим-тарбия соҳасида фаолият олиб борувчи ҳар бир ходимнинг зиммасидаги масъулиятли бурчидир.

Аслини олганда, кўп миллатли Ўзбекистон халқини миллий-маънавий қадриятлар бирлаштириб туради ва бу бирдамлик муҳити халқимиз ҳаётига гўзаллик, зийнат бағишлайди. Шу боис, халқимиз бирдамлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр- оқибат туйғуларига йўғрилган байрамона тадбирларни қувонч ва тантана билан нишонлаб, бу каби тадбирлардан олам-олам завқ олишади.

Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб ўтган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” байрам тадбири ҳам халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувлик, ватанпарварлик туйғулари улуғлангани билан ҳар бир қалбга қувонч ва шодлик бағишлади.

Чунки мазкур илм даргоҳи тўгараклари машғулотларида шуғулланаётган иқтидорли болалар Амударё туманида истиқомат қилаётган 10 дан ортиқ миллат вакилларининг фарзандлари ва набиралари бўлиб, улар бир ота-онанинг фарзандлари каби аҳил ва иноқликда, ягона эзгу мақсад – Янги Ўзбекистонга муносиб фарзанд сифатида камол топиш орзуси билан устозларидан таълим-тарбия оладилар.

Тадбир доирасида мактабнинг турли тўгараклар машғулотларида шуғулланувчи ўқувчи-ёшлар томонидан қўл меҳнати кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазмадан жой олган тикувчилик намуналари, ранг-баранг гуллар, турли моделлар, қўлда тўқилган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган бежирим ва замонавий кийим-кечаклар, юмшоқ ва қаттиқ ўйинчоқлар, шунингдек, ёғоч ўймакорлиги буюмлари, кулолчилик маҳсулотлари тадбирда иштирок этаётган ота-оналарда ўз фарзандларидан фахрланиш туйғуларини уйғотди.

“Баркамол авлод” болалар мактабида фаолият олиб борувчи тўгараклар раҳбарлари тадбир иштирокчиларига 2024-2025 ўқув йилида ташкил этилаётган тўгараклар ҳақида кенг тушунчалар беришиб, бу тўгараклар фаолияти хусусида батафсил маълумотлар ва рангли буклетлар тақдим этдилар. Шунингдек, ота-оналар мактабнинг бадиий ҳаваскорлик тўгараги тўғрисида янада яқинроқ танишишлари учун мактабда ташкил этилган “Шўх болалар” бадиий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур жамоа мактаб ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган турли кўрик-танловларнинг доимий иштирокчиси ва совриндори саналади. Ватанпарварлик, дўстлик ва миллатлараро тотувлик, бирдамлик туйғулари улуғланган, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида, 2024-2025 ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тантанали байрам тадбирида “Шўх болалар” бадиий жамоаси томонидан ижро этилган ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва бошқа қардош халқларнинг куй ва қўшиқлари, шўх-шодон рақслари барчага хуш кайфият бағишлади.

Шу куннинг ўзида кўп миллатли Аму элининг илмга чанқоқ фарзандларини бағрига олган билим маскани тўгаракларида илк машғулотлар бошланди.

Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактаби масъуллари томонидан Амударё туманининг чекка ҳудудидаги 29- ва 45-сонли умумтаълим мактабларида ҳам “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилиб, бу тадбирларга мазкур таълим-тарбия муассасалари ҳудудидаги ўқувчиларнинг ота оналари ҳам қамраб олинди. Тадбирларда иштирок этган ота-оналар ўз фарзандларининг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олишлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилган кенг имконият ва шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026