14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:24
Сиёсат 👁 262

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг навбатдаги сайёр қабули Амударё туманида бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг навбатдаги сайёр қабули Амударё туманида бўлиб ўтди

Сайёр қабул – фуқаролар билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш, муаммоларига ижобий ечим топишда муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда раҳбарларнинг халқни қийнаб келаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиш, халқ билан яқин алоқа ўрнатиш мақсадида ҳудудларга чиққан ҳолда сайёр қабуллар ташкил этиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, ана шундай қабул жараёни Амударё туманининг Қиличбой овулида ҳам ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими Собир Хўжаметов, республика ҳамда тумандаги барча соҳалар бўйича масъуллар ҳамда ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар одамларни қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилишдамуҳим восита бўлиб, фуқароларнинг давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларга ўз жойида ечим топиш имконини бермоқда.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролардан турли масалалар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, фуқаролардан бири Аёқчи маҳалласида жойлашган катта йўлга 1,5 км пиёдалар йўлакчаси қуриб беришда ҳамда Посбон кўчасидан Саломат кўчасигача оралиқда 180 метр узунликда пиёдалар йўлакчаси қилишда ёрдам сўраган бўлса, яна бири Қиличбой овулидаги 4- Ибрайим Юсупов кўчасини асфальт қилиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Шунингдек, Қиличбой овулида яшовчи Замира Эшимметованинг овулдаги 5-Авесто кўчасига электр энергияси етказиб беришни яхшилаш бўйича сўраб қилган мурожаати жараённинг ўзида ижобий ечими топди.

Қолаверса, фуқаролар маҳалласидаги боғчага борадиган йўлларни таъмирлаш, маҳаллага 250 ўринли боғча қуриб бериш, эски кўприкни таъмирлаб бериш, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиб бериш, ҳовлисининг ичидаги трансформаторни бошқа жойга кўчириб бериш, 70-сонли мактаб олдидаги йўл ёқасига пиёдалар йўлакчаси қуриш каби қатор масалалар билан мурожаат қилдилар.

Қабул жараёнидаги аксарият мурожаатлар жойида ўзининг ижобий ечимини топди. Ечими маълум вақт талаб қиладиган мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг шахсий назоратига олиниб, тез фурсатда уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар фуқаролар ҳаётида учраётган ва уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишда ҳамда халқимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшаши йўлида яна бир амалий қадам бўлади. Зеро, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш алоҳида аҳамият касб этади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019