12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Фан ва таълим 👁 323

Қорамон маҳалласида 150 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди

Қорамон маҳалласида 150 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди

Амударё тумани Қорамон маҳалласида халқнинг кўп йиллик орзулари ушалди. Маҳалла аҳолисининг таклиф ва мурожаатлари инобатга олиниб, бунёд этилган муассаса биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, қурувчилар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, барчани бунёдкорлик ишининг муваффақиятли якунланиб, муассаса биносининг фойдаланишга топширилаётгани билан самимий табриклади. Туман ҳокими ўз сўзида сўнгги йилларда юртимизда таълим-тарбия сифатини оширишга катта эътибор қаратилиб, мактабгача таълим ташкилотлари сонининг кўпайиши натижасида болалар қамрови тобора ортиб бораётгани, фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишида боғчада олган таълим-тарбия муҳим аҳамият касб этиши, шу боисдан ҳам халқ учун, айниқса, олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун янги замонавий мактабгача таълим ташкилотлари бунёд этилаётгани хусусида сўз юритди.

Тадбирда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Абат Джумамуратов сўзга чиқиб, меҳнаткаш қорамонликлар учун қад ростлаган таълим-тарбия масканида ватанимиз равнақига ярайдиган баркамол авлод, юртимизнинг порлоқ келажагига ҳисса қўшадиган комил фарзандлар етишиб чиқишига тилакдош бўлди. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов ўз нутқида муассаса жамоасининг таълим-тарбия соҳаси ривожи йўлида яратилаётган имкониятлар, соҳага қаратилган эътибор ва билдирилган юксак ишончни оқлашига, янги бинода болажонларга сифатли таълим-тарбия беришларида омад ва зафарлар тилади.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур бинонинг қурилиши маҳалла аҳли учун жуда катта хайрли ишлардан бири бўлганлигини, эндиликда қишлоқ аёлларининг мушкули янада осон бўлишини алоҳида таъкидладилар. Қолаверса, “Mang‘it invest maximum” МЧЖ қурувчи ташкилоти томонидан 6,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига олиб борилган қурилиш натижасида замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 150 ўринли муассаса биносининг ўз муддатида фойдаланишга топширилгани учун қурувчиларга миннатдорчилик билдирилди.

Шундан сўнг қурувчи ташкилот раҳбари томонидан муассаса биносининг рамзий калити раҳбариятга тантанали равишда топширилиб, рамзий тасма қирқилди ва бино фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокими бошчилигида тадбир иштирокчилари замонавий мактабгача таълим ташкилотидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар, овқатланиш ва дам олиш хоналари, машғулотларни ўтиш хоналарини кўздан кечирдилар.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонини янада ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Қолаверса, олис ва чекка ҳудудларда аҳоли фаровонлиги йўлида янги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг иш бошлаши фарзандларимизнинг сифатли таълим-тарбия олишига, мактабгача таълим тизимида қамровни янада кенгайтириб, сифатни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026