12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 612

1-СОНЛИ МАКТАБНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

1-СОНЛИ МАКТАБНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Инсоният ҳаётида муҳим из қолдирувчи, ҳатто тақдирини гўзал ва нурли томонга йўналтириб, шахс сифатида шаклланишида маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлагувчи маскан – бу мактабдир. Унинг бағрида инсон оқ-қорани танийди, қалбини илм нури билан зийнатлаб, дунёга интилади, ўзи туғилиб-ўсган она заминга, Ватанига меҳр-муҳаббат руҳида вояга етади. Шу боис, биз уни умрбод яхши кўрамиз, меҳр-у муҳаббатга тўла бағрида кечган лаҳзаларни соғиниб яшаймиз, “она мактабим”, дея эзгу хотираларимиз кўшкида ардоқлаймиз. Улуғ бобокалонимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари айтганларидай, ҳаётимизда биз билган иморатлар ичида “энг азиз ва мўътабари мактаб” томон интилаверамиз.

Бундан 100 йил муқаддам, Ўрта Осиёда миллий чегараланиш ўтказилган 1924 йилнинг 27 октябрь санасида, Амударё туманининг Манғит шаҳрида ҳудуддаги илк зиё маскани – ҳозирги 1-сонли мактаб ташкил этилиб, илмга чанқоқ илк ўқувчиларни ўз бағрига олган эди. 1924-1925 ўқув йилида манғитлик Матниёзбой исмли шахснинг уйида бошланғич мактаб тарзида очилган мазкур мактабга ўз таълим-тарбияси билан эл-у халқимизга намуна бўлсин, деган эзгу ният билан “Намуна” деб ном берилди.

“Намуна” мактаби ҳақиқатдан ҳам илк ўқув йилиданоқ ўз номига муносиб ёшларни тарбиялаш, уларга чуқур билим беришга қодир таълим-тарбия муассасаси сифатида намоён бўлди. Мамлакатимиз таълим-тарбия соҳаси тарихида чуқур из қолдирган тарихий шахслар – Хўжаёз афанди ва Содиқ Матчоновлар фаолият юритган “Намуна” мактабининг биринчи ўқувчилари ва биринчи қалдирғочлари Жонгил Зиёддинова, Мадат Матназаров, Қурбонбой Жуманиёзов, Ҳайитбой Пўлатов, Раҳим Жуманиёзов ва Камол Ниёзовлар бўлдилар.

1932 йилдан 1938 йилгача 7 йиллик тўлиқсиз ўрта, 1938-1939 ўқув йилидан бошлаб ўрта мактаб мақомида фаолият олиб борган ушбу таълим маскани ўзининг 100 йиллик тарихи давомида Амударё туманидаги барча ўқув муассасалари учун ҳам таянч, ҳам том маънода юксак намунали илм даргоҳи вазифасини ўтади.

Мазкур мактаб таълим-тарбиясини олган минглаб битирувчилар орасида дунёга таниқли илм-фан фидойилари, профессор ва академик олимлар, ихтирочилар, давлат ва жамоат арбоблари бор. Хусусан, физика-математика фанлари докторлари, академик МУхтор Саидов, ихтирочи-олим Амин Саидов, топонимика илмининг билимдони, филолог-олим Аҳмад Ишаев, машҳур тарихчи-олим Қурбонбой Собиров, филология фанлари доктори Пирмат Шермуҳаммедов, педагогика фанлари доктори Аҳмаджон Нурматов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Ибодулла Оллаёровларнинг номлари Ўзбекистон илм-фани дарғалари орасида ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинади.

Жорий йилнинг 11 ноябрь санасида мазкур таълим-тарбия муассасасининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирининг ўринбосари Ойбек Давлатбоев, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, Амударё тумани прокурори Абат Жумамуратов, шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, 1-сонли мактабда турли йилларда ишлаб, нафақага чиққан фахрий устозлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари масъуллари, мактабнинг собиқ битирувчилари ҳамда айни пайтда фаолият юритаётган педагог ходимлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида меҳмонлар мактабнинг 100 йиллик тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи музейнинг очилиш маросимида иштирок этдилар. Мактаб директори Дилрабо Шербаева раҳбарлигида ташкил этилган музейни туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ва тарихий экспонатларга бой музейга юқори баҳо бериб, Амударё тумани умумий тарихининг асоси сифатида эътироф этди. Маросим иштирокчилари музей экспонатларини қизиқиб томоша қилдилар ва ўзларининг самимий дил сўзларини изҳор этдилар.

Тантанали юбилей тадбирининг адабий-мусиқий қисмини Амударё туман ҳокимлиги мутахассиси Аширбой Қўшаев очди ва барчани тумандаги жамики умумтаълим муассасалари учун бир аср давомида намуна ва таянч вазифасини ўтаган таълим масканининг 100 йиллиги билан табриклаб, мактаб педагогика жамоасига бундан кейинги фаолиятларида катта ютуқлар ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, мазкур мактабда узоқ йиллар ёшларга таълим-тарбия берган фахрий устозлар ва ўзларининг фидойи меҳнатлари билан эл-юрт ҳурматини қозонган ўқитувчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлигининг эсдалик кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди. Хусусан, мактабнинг математика фани ўқитувчиси Собир Матёқубов “Ватан фидойиси”, қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Дилдора Қўчқорова “Қорақалпоғистон Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари билан, мактаб директори Дилрабо Шербоева, шунингдек, Аноргул Ўрозимбетова, Ақлжон Саидовалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, узоқ йиллар ёшларга таълим-тарбия бериб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган мактабнинг собиқ бошланғич синф ўқитувчиси Шукуржон Сафарова ҳамда собиқ биология фани ўқитувчиси Саидахон Полвоноваларга “Ардақли нураный” кўкрак нишонлари, бир гуруҳ ўқитувчиларга туман ҳокимининг ташаккурномалари ва фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Юбилей тадбири давомида Амударё тумани маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Бўлиб ўтган юбилей тадбири Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги буюк тарихий воқеа сифатида иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026