12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 453

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳондаги барча давлатлар сиёсатида муҳим масалалар қаторидан жой олган.

Коррупцияга қарши курашиш халқаро миқёсда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳал этилиши лозим бўлган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади ва унга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш, бу борада ҳар бир фуқаро ва ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки коррупция жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емиради, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдиради.

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 38-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлигининг 2024 йил 28 октябрдаги “Назорат тартибида текшириш ўтказиш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш ҳақида”ги тегишли буйруғи асосида ZOOM платформаси орқали ташкил қилинган семинарда ҳам коррупциянинг жамият тараққиётига зарари хусусида ҳаётий мисоллар асосида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган мазкур семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари Ҳамиджон Бегдуллаев ва Рахат Ержановлар, Амударё тумани ММТБ ходимлари, умумтаълим мактаблари, “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар аввалида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ва ички локал ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтиришга қаратилган кўргазмали материаллар тарқатилди. Шунингдек, коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган вазирлик ва тизим ташкилотлари алоқа каналларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот материаллари тарқатилиб, тақдимотлар ўтказилди. Бундан ташқари, иштирокчилар коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ва ички локал ҳужжатлар билан батафсил таништирилиб, соҳага доир қонунчилик ҳужжатларининг қўлланиш тартиби билан муфассал таништирилди.

Семинар давомида масъуллар томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича ходимларга зарур услубий тавсиялар тақдим этилди.

Хусусан, якка тартибдаги профилактик чора-тадбирлар сифатида ҳамда ходимларда “ҳалоллик вакцинаси” иммунитетини шакллантириш учун ҳар бир ходимни ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиб бориш билан бирга ходимларга ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттирганлик учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш лозимлиги юзасидан тушунтиришлар ва муҳим тавсиялар ҳам берилди.

Семинар иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш бўйича тақдим этилган тавсиялар, қонунчилик ҳужжатларини амалиётда қўллаш бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларга масъуллар батафсил жавоблар бердилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026