12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:53
Сиёсат 👁 513

1-сонли мактабда “Байроғим – ифтихорим, ғурурим!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

1-сонли мактабда “Байроғим – ифтихорим, ғурурим!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Давлат рамзлари ҳар бир миллатнинг ўзига хослигини, халқнинг тарихий хотираси ва орзу-умидларини ифодалайдиган муҳим белгилардир. Байроқ, герб ва мадҳия каби рамзлар миллатнинг эрки ва мустақиллигининг тимсоли бўлиб, ҳар бир фуқарода ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотади. Айниқса, ёш авлодга давлат рамзларининг аҳамиятини англатиш жуда муҳим. Бу орқали уларнинг она ватанга бўлган меҳри ва садоқати янада ортади, ватанпарварлик туйғулари юксалади.

Бундан 33 йил олдин – 1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган эди. Ушбу сана муносабати билан Амударё туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида “Байроғим – ифтихорим, ғурурим!” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори Дилрабо Шербоева очиб берди ва иштирокчиларни давлат байроғи қабул қилинган сана билан табриклади. Тадбирда мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирок этиб, байроғимиз ва бошқа давт рамзлари ҳақида шеърлар айтиб, маълумотлар бердилар.

Ўқувчилар байроқдаги ранглар ва тасвирлар мамлакатнинг бой тарихи, ҳозирги ҳаёти ва келажагини ўзида мужассам этганини, жумладан мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи ҳисобланса, оқ ранг муқаддас тинчлик, поклик ва беғуборлик тимсоли экани, яшил ранг табиатнинг навқиронлигини ва тириклик рамзини билдирса, қизил чизиқлар вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатишини шеърий усулда ифода қилдилар. Навқирон ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи экани, 12та юлдуз тасвири эса тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор экани ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди. Мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари томонидан ижро этилган шеърлар ва қўшиқлар ўқувчиларнинг давлат рамзларига нисбатан ҳурматини янада оширишга хизмат қилди.

Дарҳақиқат, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда давлат рамзлари муҳим аҳамият касб этади. Давлат рамзларини ҳурмат қилиш – бу она юртга бўлган муҳаббатнинг энг ёрқин кўринишидир.

Байроқ қадимдан ҳар бир давлат, халқ ва қавмнинг ғурурини белгилайдиган рамз бўлиб келган. Урушлар ва жангларда байроқ нафақат бирлаштирувчи тимсол, балки жанговар аҳамиятга эга муҳим белгилардан бири бўлган. Жанг майдонидаги оғир вазиятларда қўшиннинг ҳар бир аскари байроқни ҳимоя қилган, байроқ бор жойда қўшин жонкуярлик билан курашган, чунки уни йўқотиш мағлубият деб ҳисобланган.  Душман байроғини йўқ қилиш ёки қўлга олиш унинг устидан ғалаба қозонишнинг рамзий маъносини билдирган. Демак, қадим замонлардан ҳам байроқ жангчиларга руҳий куч бағишлаб, уларни Ватан ва қўшин шарафи йўлида жанговар ҳаракатларга ундаган.

Нафақат ўтмишда, балки бугун ва барча замонларда ҳам байроқ, герб ва мадҳия каби давлат рамзлари ёшларда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялайди, уларни ўз юртини севиш ва ҳимоя қилишга чорлайди.

Ёш авлод камолотида бу каби маънавий-маърифий тадбирларнинг ўрни беқиёсдир. Бундай тадбирлар орқали ўқувчиларда Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, миллий ғурур ва фахр туйғулари шаклланади. Ўз тарихини, маданияти ва қадриятларини билган ёшлар Ватанга садоқатли, унинг ривожи йўлида камарбаста шахслар сифатида камолга етади. Шу сабабли ҳам Амударё туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида турли саналар муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш яхши анъанага айланган. Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад ўқувчи ёшларни миллий байрамларимиз, тарихий шахсларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар олиб, улардан илҳомланган ҳолда баркамол шахслар бўлиб етишишга ундашдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026