12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 328

63-сонли умумтаълим мактабида саводхонлик байрами бўлиб ўтди

63-сонли умумтаълим мактабида саводхонлик байрами бўлиб ўтди

Ҳар йили Янги йил байрами яқинлашган паллаларда юртимиз мактабларидаги 1-синф ўқувчилари “Алифбе” китоби билан хайрлашиб, “Ўқиш” китоби билан танишишни бошлайдилар. Барча ҳарфлар билан танишиб, ёд олган жажжи ўқувчилар аста-секинлик билан ҳарфлардан сўзлар тузишни, кейинчалик эса сўзлардан гаплар тузишни ўрганишади. Бунда уларга албатта устозлари яқиндан ёрдам беришади, билмаганларини ўргатиб, илм олишда йўл-йўриқ кўрсатадилар. Шунингдек, устозлари жажжи болажонларга “Ватан”, “она”, “мактаб” каби тушунчаларнинг мазмуни уқтиришади. Бир-биридан қизиқарли мавзуларда дарслар ўтиб, ўқувчиларнинг шахсий фикри ва дунёқараши билан қизиқишади. Саводхонлик байрами эса, ўқувчи ҳаётида янги бир саҳифа очадиган ва илм-у, маърифат тантана қиладиган қадрдон байрамдир.

Амударё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 63-сонли умумтаълим мактабида ҳам ана шундай байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг 1-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, синф раҳбари Нилуфар Искандарова, мактаб директори Акбар Ражапов, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Равшанбек Шомуротов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Баҳром Шерманов, Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Дамир Хўжамуродов ҳамда устозлар, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Акбар Ражапов кириш сўзи билан очиб берди ва 1-синф ўқувчиларини Алифбедаги ҳарфларни аъло даражада ўрганиб чиқишгани билан табриклаб, илм дунёси томон қўяётган илк қадамлари қутлуғ бўлишини тилади.

Шундан кейин, 1-синф синф раҳбари Нилуфар Искандарова бошчилигида ташкиллаштирилган байрам кечасининг бадиий қисмига навбат берилди. Жажжи ўқувчилар Алифбедан ўрин олган ҳарфларга атаб шеърлар айтишди. Турли хил мавзуларда бир-биридан ажойиб қўшиқлар куйлашиб, рақсга тушдилар.

Ҳа, саводхонлик байрами ҳар бир кичкинтойнинг ҳаётидаги энг ҳаяжонли ва унутилмас кун. Чунки улар ушбу кунда боғчада ўтказилган тадбирлардаги иштирокидан фарқли ўлароқ, илк маротаба ўз истеъдодларини, қобилиятларини саҳнада намоён қиладилар. Боғчада ёдлашга топшириқ қилиб берилган шеърларни ота-оналари ва ака-опалари кўмагида ёдлашган бўлса, эндиликда мактабдаги топшириқларни ўзлари эркин турда бажаришга ҳаракат қиладилар. Демак, мактаб билим беришдан ташқари, инсонни мустақил бўлишга ва ўз устида ўзи ишлашга ҳам ўргатади.

Маълумот ўрнида, “Алифбе” сўзи араб алифбосининг дастлабки икки ҳарфи – “алиф” ва “бе”ларнинг бирикишидан ҳосил бўлган. Бирор-бир тилнинг ҳарфлар системаси маълум бир тартибда жойлаштирилган ёзув белгилари ёки бўғин белгилар мажмуи Алифбо дейилади. Илк алифбо милоддан аввалги 2000 йил охирларида шаклланган деган тахминлар мавжуд. Фанда бундан илгари Миср иероглифлари саноқ тизими мавжуд бўлган, деган фаазлар ҳам бор.

Туркий халқларнинг Ўрхун-Энасой ва Уйғур ёзувлари бўлган. Уларни акс эттирган ҳарфлар жадвали товуш белгилари ҳақидаги бошқа манбалардаги маълумотлар ҳамда ана шу ёзув воситасида битиб қолдирилган қадимий ёдгорликлар асосида тузилган.

Тадбир сўнгида байрам кечасига Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюришди. Азиз болажонларни ва устозларни Янги йил билан табриклаб, ўқувчиларнинг байрамга тайёрлаб келган шеърларини тинглашди. Шундан сўнг, Қорбобо болажонларни яна бир бора янги йил ва саводхонлик байрами билан табриклаб, ўзи билан бирга олиб келган совғаларини улашди.

Ҳа, орамизда саховатпеша ва қўли очиқ инсонлар кўп. Ана шундай инсонлардан бири, сўзимиз аввалида тилга олганимиз – халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Баҳром Шермановдир. У болажонларни қўшалоқ байрамлар билан табриклаб, ўқувчиларни хурсанд қилиш мақсадида ўз ҳисобидан тайёрлаб келган совғаларни улашиб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига зафарлар тилади. Байрам баҳона ўқувчиларнинг кўнгилларига олам-олам қувонч улашди.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026