12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Жамият 👁 479

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”НИНГ ҲАМКОРЛИКДАГИ ФАОЛИЯТИ ТУФАЙЛИ ЧОЙКЎЛ ОВУЛИ ОБОД ВА ФАРОВОН ГЎШАГА АЙЛАНМОҚДА

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”НИНГ ҲАМКОРЛИКДАГИ ФАОЛИЯТИ ТУФАЙЛИ ЧОЙКЎЛ ОВУЛИ ОБОД ВА ФАРОВОН ГЎШАГА АЙЛАНМОҚДА

Биз ҳаммамиз маҳаллада яшаймиз, унинг ҳар бир қарич ерини обод қилиш, маҳалла аҳлининг муаммоларига елка тутиш, яхши-ёмон кунларида маҳалладошлар билан бирга бўлиш, ўзимиз яшаб турган ҳудуднинг келажаги, янада тараққий этиши учун масъуллик туйғуси билан яшаш – азалий қадрият. Шу боис, ҳар гал Янги йил арафасида маҳалла масъуллари келгуси йил режалари, белгиланаётган янги вазифалар, маҳалла ҳаётида кутилаётган ўзгаришлар юзасидан халқ вакиллари олдида ҳисобот беришни, ечимини кутаётган муаммолар бўйича фикрлашиб олишни ўзларининг зиммаларидаги бурчи деб биладилар. Зеро, давлатимизнинг маҳалла институтини ривожлантириш ва уни энг демократик ва халқона, ижтимоий тузилмага айлантириш борасидаги талаби ҳам шу.

“Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиши ҳам белгилаб қўйилган. Бу эса маҳаллий даражадаги муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик назорати амалга оширилишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол иштирок этиши ҳамда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.

Янги 2025 йилнинг илк кунларида ижодий гуруҳимиз билан Амударё туманидаги Чойкўл овул фуқаролар йиғинида бўлганимизда “Маҳалла еттилиги”нинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, маҳаллий даражадаги муаммоларни самарали ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли халқ ҳаётидаги ўзгаришлар ва янгиланишлардан кўзимиз қувонди. Чунки ҳар чораклик якуни бўйича ҳокимият органлари раҳбарлари ва овул фуқаролар йиғини вакиллари томонидан йиғин фаолияти ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларни эшитиб борилиши боис овул аҳли ҳаётига оид барча муаммолар тизимли равишда ҳал этилиб борилмоқда. “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун аҳоли мурожаатлари, ариза ва таклифлар билан ишлаш фақат жойларда амалга оширилаётган ишларнинг самарасини белгилаш воситаси эмас, неча-неча одамларнинг арз-доди, таклиф ва шикоятларини жойига чиққан ҳолда ижобий ҳал этишга қаратилган эзгу қадамдир.

Бугунги кунда овул ҳудудида 1 минг 192 хонадон таркибидаги 1 минг 293та оилада 7 минг 123 нафар фуқаро истиқомат қилади. Тарихга айланган 2024 йил давомида 1 минг 192 хонадонга “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан уйма уй юриб, электр энергияси ва табиий газни тежаш, хонадонларга қуёш панели, қуёш сув иситиш ускунаси, тежамкор лампалар ўрнатиш буйича олиб борилган суҳбатлар, тарғибот тадбирлари ва учрашувлар туфайли кўпдан-кўп муаммолар жойида ҳал этилди.

Хусусан, ер ва мол-мулк солиғи, коммунал тўловлар ўз вақтида амалга оширилгани боис, бу борада белгиланган режа 1 миллиард 426 миллион сўм ўз вақтида тўланди ва аҳолининг солиқлар бўйича қарздорлиги умуман йўқ ҳисоби.

Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли 186 нафар фуқаролар доимий даромад манбаига эга бўлдилар. 1 минг 105та хонадон эгалари томорқаларидан самарали фойдаланишлари эвазига ўз оилалари фаровон, янада обод бўлишига эришаётганлари эса эътиборга ва эътирофга муносиб.

Бундан ташқари, 95та хонадонда 10 ва ундан ортиқ чорва моллари парваришланаётгани туфайли мазкур оилалар аъзолари ҳам доимий даромад манбаларига эга бўлдилар. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида чойкўлликлар маҳалла биноси атрофида 20 сотих ер майдонига 150 туп мевали дарахт кўчатлари экишиб, “Маҳалла боғи”ни ташкил қилишгани овул ободлигини таъминлашга қаратилган яна бир эзгу қадам бўлди. Бундан ҳам муҳими, овул ҳудудини кўкаламзор гўшага айлантириш мақсадида 800 та томорқа ери мавжуд хонадоннинг ҳар бирида 10 тупдан, жами 8000 мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш, қийин пайтда елкадош бўлиш “Маҳалла еттилиги”нинг доимий вазифасига айланган. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, туфайли йил бошида “Ижтимоий ҳимоя” реестрига киритилган фуқароларнинг барчасининг турмуш шароитлари ижобий томонга ўзгаргани боис, 2025 йининг 1 январь ҳолатига “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатидаги фуқаролар мазкур дафтарлардан тўлиқ чиқарилди. Шайх қалъа кўчасида яшовчи Нурбек Жуматовнинг яшаш уйи ёниб кетганлиги сабабли ҳомийлар ва кўни-қўшнилари томонидан ҳовли-жойи ҳашар йўли билан таъмирлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга каратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, қолаверса, овул инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида овулда 2025 йилда бажариладиган ишлар ҳам айни пайтда “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг эътибор марказидаги вазифага айланган.

Унга кўра, Ос овул аҳоли пунктига ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз қатнаши учун 900 метр, Чорвадор аҳоли пунктига 300 метр масофадаги пиёдалар йўлакчасини қуриш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, пиллачилик соҳасида касаначилик фаолиятини кенг жорий этиш, овул ёшларини спорт-соғломлаштириш иншоотларига янада кўпроқ жалб қилиш, тўйлар, оилавий маросимларни камчиқим, исрофгарчиликларсиз ўтказиш, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда китобхон ёшлар сафини ошириш, миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган китобхонлик кечалари, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг Маҳалла Кенгаши аъзолари ҳамда фуқаролар йиғини комиссиялари билан ҳамкорликдаги фаолияти туфайли ўтган йил давомида овул ҳудудида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, оилавий ажрашишлар ва ўзаро низолар умуман қайд этилмади. Бундан аёнки, ҳақиқатдан ҳам чойкўлликлар турмуш тарзида осойишталик ва хотиржамлик ҳоким. Биз буни тобора гўзаллашиб, инфратузилмаси жадал ривожланаётган овул қиёфасида кўриб, яққол ҳис этдик.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026