28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:56
Фан ва таълим 👁 402

ОЙБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДА “XUSNIYA KIDS” НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ОЙБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДА “XUSNIYA KIDS” НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Мамлакатимизда таълим-тарбия ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш, соҳага инновацион ғояларни кенг жорий қилиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятига кенг йўл очишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли бугунги кунда, айниқса, мактабгача таълим тизими жадал ривожланмоқда. Нодавлат мактабгача ташкилотларининг ҳам йил сайин нуфузи ва таълим-тарбия сифати тобора яхшиланиб, натижада мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичи ошиб бормоқда. Соҳага тадбиркорларнинг жалб қилиниши аҳолининг мактабгача таълим ташкилотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш имконини бериш билан бирга янги иш  ўринларининг ҳам пайдо бўлишига замин яратмоқда.

Амударё туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, мактабгача таълим тизимида нодавлат сектор иштирокини янада ривожлантириш, мактабгача таълим тармоғини кенгайтириш, хусусий МТТларни ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, қурилиш-таъмирлаш ишларида яқиндан кўмаклашиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор ва рағбат туфайли кўплаб хусусий муассасалар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Ана шундай нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бири янги 2025 йилнинг илк ҳафтасида Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида ҳам ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Бугунги кунда мазкур маҳалла ҳудудида 1та давлат, 2та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларда 373 нафар кичкитойлар тарбияланаётган эди. Янгидан ташкил этилган “XUSNIYA KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти эса 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4та гуруҳнинг ҳар бирига 30 нафардан болажонлар қамраб олиниши режалаштирилган.

Муассасанинг очилиш маросимида Амударё тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуродов, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

“XUSNIYA KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, муассаса биносини қуриш ва жиҳозлаш учун тадбиркорнинг салкам 3 млрд сўм ўз маблағи йўналтирилиб, шунинг 2,4 млрд сўми қурилиш ва реконструкция ишлари учун, 500 миллион сўмдан ортиқ қисми эса бинони тўлиқ жиҳозлаш учун сарфланди.

Гулхумор Қозоқбоева раҳбарлигида ўз фаолиятини бошлаган мазкур мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг яйраб улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, юмшоқ ўриндиқлар, болаларнинг тўйиб ухлашлари учун қулай ва замонавий диван-каравотлар билан жиҳозланган дам олиш хонаси, турли эртак қаҳрамонлари, она табиат манзаралари билан безатилган, бири-биридан ёқимтой ўйинчоқлар туркумларини ўзида мужассам этган ўйинхона, ювиниш ва кийимларни алмаштириш хоналари, тантаналар зали, ошхона ва овқатланиш хоналари кўрган кўзни қувонтиради.

Тадбиркор Феруза Мадраҳимова томонидан ташкил этилган “XUSNIYA KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлаши билан 15 нафар аёл-қизлар доимий иш билан таъминланди. Муассаса тўлиқ қувват билан фаолият юритишни бошлагач, яъни 4 та гуруҳнинг ҳар бирига 30 нафардан бола қамраб олингандан кейин иш ўринларини янада кенгайтириш режалаштирилган.

– Мақсадимиз – халқимизга муносиб хизмат қилиш, – дейди тадбиркор Феруза Мадраҳимова. – Давлатимиз тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Фидойи меҳнат қилган тадбиркорга эса эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётир. Бунга жавобан биз тадбиркорлар ҳам янада яхшироқ, янада фаолроқ ишлашимиз керак.

Биз эса эл-юрт манфаати йўлида хизмат қилишга бел боғлаган Феруза Мадраҳимовага:

– Эзгу ишларингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин, – дея тилак билдирдик.

Ирода ЭРДОШEВА, Қорақалпоқ давлат университети Журналистика факультети 2-босқич талабаси

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026