14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:52
Фан ва таълим 👁 389

Бўлғуси Ватан ҳимоячиларининг устози

Бўлғуси Ватан ҳимоячиларининг устози

Касбидан камол топиш бахти... Танлаган соҳаси учун фидоий, меҳнатдан қочмайдиган ва албатта Яратгандан ато этилган ўз касби бўйича алоҳида қобилиятга эга инсонларгагина насиб этгувчи саодат бу. Ҳа, инсон бирор касбга астойдил меҳр қўйиб, қизиқиб, севиб бел боғлар экан, йўлида учраган ҳар қандай машаққатга қарши мардонавор кураша олади. Синовларга сабр билан, ақлу-закоси билан ечим топади. Халқимиз шеваси билан айтганда: “ушлаган жойини узадиган”, тиниб-тинчимас, меҳнатсевар инсонлар сабаб, бугун кўплаб соҳалар тараққий топмоқда. “Дарахт бир жойда кўкаради”, дейди доно халқимиз. Худди шундай, одам ҳам бир касбнинг “бошини тутиб”, ҳалол меҳнат ва ҳаракат қилса, ҳаракатлари бир куни натижа беради. Бугун биз қаламга олган инсон ҳам умри мобайнида ҳалол меҳнат қилиб, касбидан камол топган, фахрий устозлардан. Қаҳрамонимиз 36 йил давомида ўқувчиларга ватанпарварликни ўргатувчи чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанидан дарс бериб келмоқда.

Турсунбай Тагаев 1962 йилда туманимизнинг Холимбег овулида, заҳматкаш инсонлар оиласида дунёга келди. Болалигидан ўқитувчилик касбига меҳри тушган қаҳрамонимиз туманимиздаги 35-сонли умумтаълим мактабини тугатиб, Бухоро давлат Педагогика институтига ўқишга кирди. Институтнинг бошланғич ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия факультетида ўқиб юрган кезларида ўз танлаган соҳаси бўйича эгаллаган кучли назарий билимлари меҳнат фаолиятида қўл келиб, фаолияти давомидаги кўплаб ютуқларга замин яратди.

Турсунбай Тагаев 1988 йилда ўқишни тугатиб, қишлоққа қайтгач, иш фаолиятини туманимизда жойлашган 8-сонли мактабда бошлади. Маълумки, ишга янгидан келган ёш кадрлар ҳар доим раҳбариятнинг, ҳамкасбларнинг диққат марказида бўлади. Чунки барча замонларда ҳам ёш мутахассислардан иш бўйича янги-янги ғоялар, янгича ишлаш услуби ва янги ижобий натижалар кутилади. Ҳалол меҳнат ва ўз устида тинимсиз ишлаш мобайнида инсон, албатта бу жараёнда ютуқларга эришади. Биз сўз юритаётган инсон ҳам бу борада бўш келмади, дастлабки иш ҳафталаридаёқ ҳамкасблар ҳурматига сазовор бўлди. Шундан сўнг, қаҳрамонимизнинг қизғин меҳнат даврлари бошланади.

Турсунбай ака фаолияти мобайнида 1989-2002 йиллар оралиғида Амударё тумани 17-сонли умумтаълим мактаби чақириққача ёшларни тайёрлаш ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, 2002-2003 йилларда Амударё тумани халқ таълими бўлим ЧЁТ фани методисти ҳамда 17-сонли мактаб чақириққача ёшларни тайёрлаш ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, 2003-2009 йиллар оралиғида 17-сонли мактабда чақириққача ёшларни тайёрлаш ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, 2009-2017 йилларда ушбу мактабнинг фуқаро муҳофазаси мутахассиси ва жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида ишлаган бўлса, 2017 йилдан то ҳозиргача 17-сонли мактабнинг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Биламизки, ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда Қуролли кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш, давлатимиз сарҳадларини қўриқлаш ва Миллий Армиямизга чинакам ватанпарвар, жонкуяр, ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом, юксак салоҳиятли ёшларни жалб этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялагани ҳамда уларга “Ватан туйғуси”, “Юрт тинчлиги” каби кенг тушунчаларни сингдириб бориши билан аҳамиятлидир.

Албатта, бунда масъулиятли вазифа фан ўқитувчиларига юкланади. Ўтилаётган мавзуларнинг ўқувчи қалбига етиб бориши, фан бўйича назарияларнинг ўқувчи онгига сингиб, амалиётда уни қўллай билиши ҳам устознинг билимига ва саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Ана шундай, тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва эгаллаган касбига бўлган муҳаббати самараси ўлароқ, Турсунбай Тагаев 2009 йилда Қорақалпоғистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бундан ташқари, меҳнат фаолияти давомида таълим йўналишида яна бир қанча фахрий ёрлиқлар ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг, шунингдек, туман Мудофаа бўлимининг бир қатор ташаккурномаларига сазовор бўлди. Ҳа, меҳнат инсонни улуғлайди, деганлари бежиз эмас.

Яқиндагина қаҳрамонимизнинг самарали меҳнатлари яна бир юксак эътирофга сазовор бўлди – “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди. Медаль соҳа фидоийлари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокидаги тадбирда тантанали тарзда топширилди.

Инсон ҳаётида эришган ҳар қандай ютуғининг ортида фақатгина ўзи эмас, балки, унга хайрихоҳ бўлган, уни ҳар доим қўллаб-қувватловчи оиласи туради. Оила эса, одамзод учун ҳамиша азиз! Турсунбай Тагаев нафақат жамиятда ва ишда фаол шахс, балки, оилада ҳам намунали ота, севикли турмуш ўртоқ ҳамдир. Умр йўлдоши Муяссар опа Абдуллаева билан бирга, мана, ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида бир ёстиққа бош қўйиб, биргаликда 3 ўғил, 2 қизни дунёга келтирди. Ҳар доим оиласи, фарзандлари дийдори томон ошиқади.

– Ўқитувчиликдан ташқари, яна қандай қизиқишларингиз бор? – деган саволимизга олган жавобимиз Турсунбай аканинг янада кўплаб очилмаган қирраларини очиб бергандай бўлди. Ҳа, у – илғор ўқитувчи, ватан фидоийси ва шу билан биргаликда, яхши бободеҳқон ҳамда намунали томорқачи ҳамдир.

Ишдан бўш пайтларида турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бирга томорқасига алоҳида меҳр беради. Помидор, бодринг, карам, сабзи, пиёз, хуллас нимаики полиз маҳсулоти бўлса, Турсунбай аканинг томорқасида етиштирилади. Ёзда турфа меваларни ўзида мужассам этган боғи эса, кўрган кўзни қувнатади. Деҳқончиликнинг илмини олган қаҳрамонимиз нафақага чиққан бўлсаларда, дам олиб ўтирмасдан, ҳар доим деҳқончилик ишлари билан банд. Оила вакиллари рўзғордан ортган полиз маҳсулотларини бозорга олиб чиқиб сотишади. Ва ундан яхшигина даромад ҳам кўришади. Турсунбай ака ана шундай тинимсиз меҳнатлар ва ўз вақтида ерга меҳр берганлиги орқасидан 2023 йилда “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Донолардан бири шундай деган эди: “инсон ҳаётида икки аҳамиятли кун бор: биринчиси – дунёга келган куни, иккинчиси – нима учун бу дунёга келганини англаган куни”. Дарҳақиқат, дунёга биз ҳам келганмиз, сиз ҳам келгансиз, яна қанча авлодлар келаверади... Биз билан бир қаторда, қуш тухумдан чиқади, қурт-қумурсқалар насл қолдириб, кўпайишади. Инсониятнинг улкан бахти эса, онги ва идроки орқали умри давомида қилган ва қилаётган ишларини тафтиш қила олишида, ота-онасига раҳмат, оиласига, ватанига наф келтира олишидадир. Сўзимиз сўнгида орамизда Турсунбай Тагаевга ўхшаган, халқига нафи тегаётган инсонлар кўпаяверсин, деймиз.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019