12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:07
Фан ва таълим 👁 502

22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганига 33 йил тўлиши ва Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимиз бўйлаб катта шодиёналар билан нишонланмоқда. Бу байрам халқимиз учун юксак аҳамиятга эга бўлиб, соҳада фидокорлик кўрсатган инсонлар, Ватанимиз тинчлигини сақлаётган жасур йигитларимизга ҳурмат ва эҳтиром рамзига айланган. Қолаверса, халқмизнинг юрт посбонларига бўлган бундай меҳри ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларини кучайтиради. Ана шундай қувончли кунда Амударё туманининг Қиличбой овулидаги 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам байрамона тадбир ташкил қилинди.

Кичкинтойларнинг севимли муассасаси хоналари ушбу кунда алоҳида гўзаллик билан намоён бўлди. Ҳарбий мавзудаги безаклар, болажонларнинг ижодий ишлари ва байрамона шиорлар билан безатилган зал меҳмонларда илиқ тассуротлар уйғотди. Тадбирни ташкилот раҳбари Нилуфар Юсупова табрик сўзи билан очиб, ташриф буюрган ота-оналар, меҳмонлар ва тарбияланувчиларни байрам билан самимий муборакбод этди. У ўз нутқида Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, мактабгача таълим тизими бу борада муҳим ўрин тутишини, айниқса, болалар қалбида ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурматни ёшликдан бошлаб шакллантириш лозимлигини қайд этди.

Дарҳақиқат, ёшларни юксак ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш, уларнинг ватанга бўлган муҳаббатини мустаҳкамлаш, мард ва юртга садоқатли авлодни вояга етказиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Тадбирнинг бадиий қисми жажжи аскарлар ижросида куйланган Давлат Мадҳияси билан бошланди. Айниқса, ҳарбий либосдаги кичкинтойларнинг юрт мадҳиясини кўтаринки руҳда жўшқин ижро этиши, ота-оналар қалбига фахру-ифтихор туйғуларини бахш этди. Байрамнинг бадиий қисми болажонларнинг истеъдоди ва шижоатини ўзида акс эттирди. Улар ўз шеърларида Ватан, мардлик ва жасоратни мадҳ этиб, юртга бўлган болаларча муҳаббатини намойиш қилди.

Чиндан ҳам, мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва ижодкорлик қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида ўтказилаётган бундай тадбирлар, мусобақалар ва турли кўргазмалар ёш авлоднинг жамиятда ўз ўрнини топишига замин яратиши шубҳасиз. Албатта, ҳар бир боланинг қалбига Ватан туйғусини сингдиришда тарбиячиларнинг ҳиссаси катта. Шунингдек, ёш авлодни Ватанни севувчи, жасоратли ва фидойи инсонлар сифатида вояга етказиш мамлакатимизнинг порлоқ келажагини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

Тадбирда “Лейтенант” номли қўшиққа тайёрланган рақс кичкинтойларнинг ҳарбийча ҳаракатлари, мусиқага ҳамоҳанг чиқишлари билан алоҳида таассурот қолдирди. Тайёрлов гуруҳи болаларининг мардона ҳаракатлари ва катта гуруҳ қизларининг нафис ифодалари рақсга ўзгача кўрк бағишлади.

“Аскарлар” рақси эса тадбирнинг ҳаяжонли лаҳзасига айланди. Ушбу рақс орқали кичкинтойларнинг ҳар бир қадамида она Ватанга бўлган чексиз муҳаббати жанговар мусиқанинг жўшқин оҳанглари билан уйғунлашган ҳолда акс этди. Болажонларнинг ушбу чиқиши томошабинлар қалбини забт этиб, давомли олқишларга сазовор бўлди.

Тадбир давомида Қиличбой овулидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчиларига сўз берилди. Меҳмонлар барчани байрам билан табриклаб, ташкилотчиларга самимий миннатдорлик билдирди ва ёш авлоднинг тарбиясига бўлган эътибор учун самимий ташаккур изҳор қилишди.

Ушбу тадбир юрт ҳимоячиларига бўлган юксак ҳурматнинг ёрқин ифодаси бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Тадбир давомида болажонлар ижросидаги шеъру-қўшиқлар ва рақслари орқали Ватан, мардлик ва жасорат туйғулари улуғланди. Ёш авлод қалбида юртга бўлган меҳр ва садоқатни янада оширишга хизмат қилган ушбу байрам тадбири барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Мард ва жасоратли йигитларимизни шарафлаш, уларнинг меҳнатига эҳтиром кўрсатиш – бу мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун миннатдорчилик рамзидир.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026