28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:34
Иқтисодиёт 👁 635

“Лойиҳалар ярмаркаси” тадбири ўтказилди

“Лойиҳалар ярмаркаси” тадбири ўтказилди

2024 йил 16 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари масъуллари, маҳалладаги тадбиркорлик билан шуғулланишни хоҳловчи фуқаролар иштирок этди.

Ярмаркани туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов очиб берди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўз нутқида бугунги кунда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлари хусусида сўз юритиб, кичик бизнесни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга батафсил тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда тадбиркорлар учун барча имкониятлар эшиклари очилган. Президентимиз томонидан ўтган йилнинг 16 декабрь санасида ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам тадбиркорлар учун қатор янги имкониятлар ва имтиёзлар берилиши эълон қилинган эди.

Хусусан, ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлган тадбиркорларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади. Бу орқали келгуси йилларда кўп сонли аҳоли бандлигини таъминлаш кўзланмоқда.

Шунингдек, 30та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича кооперацияларни кўпайтириш мақсадларига 500 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди. Эндиликда ҳам инвестиция олиб келадиган, ҳам кўп иш ўрни яратадиган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.

Шу билан бирга шароити оғир бўлган 71та туманга бошқа ҳудудлардан тадбиркорларни таклиф қилиш учун уларга қўшимча кредитлар ажратилиб, жорий йилда мингта оғир маҳалла инфратузилмасига 3 триллион 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

Эндиликда “Лойиҳалар ярмаркаси” ҳар бир туман ва шаҳарларда ойда икки марта ташкил қилинади. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан лойиҳалар ярмаркаси ўтказиладиган жой танлаб олиниб, ярмарка ўтказиладиган санадан уч иш кун олдин маҳалла идораси ва ижтимоий тармоқлардаги маҳаллага тегишли гуруҳларда эълонлар жойлаштирилади. Ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари маҳаллалардан янги лойиҳа қилмоқчи бўлган, кредитга лаёқатли мижозларни лойиҳалар ярмаркасига олиб боради.

Ярмаркада тумандаги овул ва маҳаллаларга бириктирилган банклар дастурлар доирасида ва ўз маблағлари ҳисобидан мавжуд кредит маҳсулотлари бўйича кўргазмали материаллар тайёрлаб, фаол иштирок этади. Бириктирилган банклар ташриф буюрган жисмоний ва юридик шахсларнинг бизнес режаларини кўриб чиқиб, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кредит маблағларини ажратиб боришни ўз зиммаларига олади.

Амударё тумани Маданият бўлими биносида ўтказилган дастлабки ярмаркада маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этди. “Лойиҳалар ярмаркаси” тадбири доирасида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ишлаб чиқилган бизнес режалар тақдимот қилинди. Ярмарка доирасида қатор ташаббускорларнинг лойиҳалари тижорат банклари томонидан маъқулланди ва кредит ажратган ҳолда молиялаштириш учун танлаб олинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026