29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:10
Жамият 👁 536

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Бугунги шиддатли замон, дунёда содир бўлаётган турли вазиятлар бизга тинчликнинг, хотиржамлик туйғусининг нақадар бебаҳо эканини англатмоқда. Жамиятдаги ана шу тинчлик ва осойишталикни сақлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳиссаси катта. Уларнинг сергаклиги, тинимсиз саъй-ҳаракатлари натижасида қанчадан-қанча кўнгилсизликларнинг олди олинади. Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолганлар ўз жазосини олади, уларнинг аксарияти эса тўғри йўлга қайтади.

Амударё туманида фаолият юритаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилишида ҳам ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари масъуллари ва фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди. Йиғилиш давомида 2024 йилда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммолар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Туман Прокурори – Мувофиқлаштирувчи Кенгаши раиси Баҳром Машарипов ўз маърузасида 2024 йилда қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган 100дан ортиқ назорат тадбирларида 1 минг 969та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, 439та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилганини, келиб тушган жами 923та мурожаатларнинг 700дан ортиғи бевосита прокуратурада кўрилганлиги, ўтказилган сайёр қабулларда 481дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг муаммолари тингланганлигини ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 400дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилганлигини маълум қилди.

Прокуратура органлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқишига, асосан идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахсларининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада билмаслиги, касбига садоқат руҳи шаклланмагани, ишлар тўғри ташкил этилмагани, соҳадаги тизимли хато ва камчиликларни, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида шахсий ташаббус йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилди. Бундан ташқари, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, йўл қўйилган камчиликлар бўйича масъулларнинг тушунтиришлари ва ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш сўнгида Кенгаш Қарори билан, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан ҳам кенг тушунтиришлар берилди. “Маҳалла еттиликлари”га мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Амударё туман Прокуратураси

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026