12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Қишлоқ хўжалиги 👁 476

Ғаллачиликни ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ғаллачиликни ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Бугунги кунда бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилиги туфайли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд имконият ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, қолаверса, соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим масалалар сифатида қаралмоқда.

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил этилган семинар ҳам қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бўлган ғаллачиликни ривожлантиришга бағишланди. Семинарда республика миқёсидаги аграр соҳа масъуллари, профессор, олимлар кун тартибидаги мавзу юзасидан тақдимотлар орқали кенг тушунчалар ҳамда янги билимлар бердилар.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ғаллачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов бугунги кунда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, аграр соҳа билан шуғулланувчилар учун янги имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар яратилганлигини, улардан ўз вақтида унумли фойдаланиш лозимлиги хусусида сўз юритди. Туман ҳокими ўз сўзида соҳа ривожи йўлидаги ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд табиий хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида имзолаган “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарори билан кенг имкониятлар эшиклари очилганлигини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, семинарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги асосий мақсад мўл ҳосил олиш ва яхши даромад олишдан иборат эканлиги таъкидланиб, ҳосилдорликни оширишда қатор тавсиялар берилди.

Хусусан, экинларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлишида асосан тўғри амалга оширилган агротехник тадбирлар, ўсимлик ўсиши ҳамда ривожланиши давридаги об-ҳаво шароити, бундан ташқари, тупроқнинг хусусиятлари, навларни тўғри ташлаш, замонавий технологиялар имкониятларидан фойдаланиш каби омиллар муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

Қолаверса, бошоқли дон экинларини етиштиришда сув таъминоти оғир майдонларга сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш ҳисобига ҳосилдорликни янада ошириш, уруғни ғўза қатор ораларига аниқ меъёрларда ва бир хил чуқурликда экиш орқали уни тежаш ҳамда барвақт униб чиқишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда мутахассислар фермер ва деҳқонларга юқори ғалла ҳосили олиш бўйича зарур тавсия ва тушунчалар бериб, саволларига илмий асосланган жавоблар бердилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026