13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:20
Жамият 👁 405

ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Ҳар бир ўзбек хонадонида ўғил бола дунёга келса аскар туғилди, дея суюнчилар улашилиб, элга ош берилади. Албатта, бу бежизга эмас. Дастлаб, оилада ўғил болага ҳақиқий ҳимоячи, эртанги кун ишончи сифатида қаралиб, тарбия берилса, кейинчалик эса жамиятда, таълим масканларида йигитларимизга чинакам ватан ҳимоячиси бўлишлари учун замин яратилади. Бу борада ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинаётган “очиқ эшиклар куни” тадбирларининг аҳамияти катта. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Амударё туманида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ўтказилди.

Тадбирда Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Шуҳрат Маматов, Нукус шаҳар Прокуратураси ходими Фарид Рамазонов, ДХХ чегара қўшинлари масъул офицери Санжарбек Тошматов, ДХХ чегара қўшинлари ходими Миржаҳон Мажидов, шунингдек, туманимизда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш, уларда шу юрт тақдирига ва келажагига дахлдорлик туйғусини уйғотиш ҳамда чинакам ватан ҳимоячиларини кашф этишдан иборат.

“Очиқ эшиклар куни”да сўзга чиққан масъуллар мактаб ўқувчиларига она юрт сарҳадларида собит қадам бўлиб, ўзи туғилиб ўсган диёрнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, ватан тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилиб, мардларча ҳалок бўлган бир қатор ҳарбийларимизнинг шарафли умр йўлини ўқувчиларга ибрат сифатида келтириб ўтдилар. Дарҳақиқат, Миллий Армиямизнинг қудратини оширишда мард ва жасур ўғлонларимизнинг ўрни беқиёс.

Миллий армия – ҳар бир давлат мустақиллигининг кафолати, Ватаннинг мустаҳкам қалқонидир. Ёшлар армияда нафақат ҳарбий билим ва кўникмаларга эга бўладилар, балки жисмонан бақувват, иродали ва ватанпарвар инсонлар сифатида шаклланадилар. Муддатли ҳарбий хизмат ёшларга тартиб-интизомли бўлиш, жамоа билан ишлаш ва масъулиятни ҳис қилишни ўргатади.

Шу сабабли ҳам ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигитнинг орзуси, десак муболаға бўлмайди. Йигитларимизда ҳарбий хизматга чақирилгунига қадар йигитлик бурчи қай тарзда адо этилади, ҳарбий техникалардан қай тартибда фойдаланилади, умуман, Армия ҳаёти қандай бўлади, деган саволлар бўлиши табиий.

Тадбир давомида ўқувчилар ушбу саволларга жавоблар олдилар. Ўсмирлар ва ёшлар тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларимизнинг яшаш жойлари, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, улар ҳарбий техникалардан, қурол-аслаҳалардан, хизмат отлари ва хизмат итларидан фойдаланиш, улар билан қай тартибда ишлаш бўйича маълумотга эга бўлдилар.

Тадбир иштирокчилари ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олдилар. Албатта, ўтказилаётган бу каби тадбирлар юртимизда Жалолиддин Мангуберди издошларининг сафини кенгайтиришда, ёшларимизнинг ҳарбий хизматга, она юртга бўлган муҳаббатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026