Аёл-қизларимизнинг ўқимишли бўлиши оила, давлат ва жамият учун ҳам фойдали ва аҳамиятли
Аёл-қизларнинг илмли ва зиёли бўлиши келгуси авлоднинг ҳам ақлли ва зийрак шахс сифатида улғайишига замин яратади. Аёлларнинг билимли бўлиши, нафақат оилада, балки бутун умри давомида ҳам ҳаёт синовларида тобланишига ёрдам беради. Кўп китоб ўқиган, ўз устида тинимсиз ишлаган аёл жамиятда ҳам ўз ўрнини осон топади, фарзандларини ҳам салоҳиятли ва комил инсон қилиб тарбиялай олади. Қолаверса, ўзи, оиласи ва болалари учун моддий эҳтиёжларининг қондирилишига ўз ҳиссасини қўшади.
Шу сабабли ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев аёл-қизларнинг таълим олиши учун кўплаб квоталар ажратмоқда. Магистратура талабасига айланган қизларнинг контракт-тўловлари давлат бюджети томонидан қопланиши, "Зулфия" мукофоти ва қанчадан қанча имтиёзларнинг таъсис этилиши фикримнинг далили бўла олади.
Аёлларнинг ўқимишли, билимдон, олий маълумотли бўлиб, шахсий карьерасини яратиши юртимиз равнақи учун сав ва ҳаводек зарурдир. Халқимизда: “Ўғил фарзандни ўқитган бир одамни ўқитибди, қиз фарзандни ўқитган бутун бир умматни ўқитибди” деган гўзал жумлалар бежиз келтирилмаган.
Ҳадиси шарифда ҳам шундай дейилган: “Илм олиш ҳар бир мўмин-у, мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир”. Мухтасар айтганда, илмсиз онадан ҳеч қачон донишманд фарзанд дунёга келмайди. Шундай экан, миллатимизни юксалтиришни хоҳласак, энг аввало, аёлларни ўқимишли қилиш лозим. Зеро барча ҳикмат илмдадир.
Одилбоева Инобат, 1-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶