12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:52
Спорт 👁 618

Футбол бўйича қизлар ўртасида мусобақа ташкил этилди

Футбол бўйича қизлар ўртасида мусобақа ташкил этилди

Спорт инсон саломатлиги ва жамият тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Хусусан, аёл-қизларнинг спорт билан шуғулланиши жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, ёшларнинг жисмоний ҳамда маънавий камолотига хизмат қилади.

Яқинда Амударё тумани спорт мактаби ташаббуси билан Холимбег овули ҳудудидаги сунъий қопламали мини-футбол майдончасида футбол бўйича аёл-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Муросасиз кечган баҳслар спортчилар учун катта тажриба мактаби бўлиб, қизлар футболи ривожи йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Турнирда Хоразм вилояти ҳамда Қўнғирот ва Хўжайли туманларидан келган тажрибали спортчилардан иборат жамоалар иштирок этишди. Мусобақада 8та жамоа ғалаба учун ўзаро куч синашди. Ҳар бир ўйин мухлислар учун жозибадор ва муросасиз беллашувларга бой бўлди.

Футбол анъанавий равишда кўпроқ эркаклар ўйини сифатида қаралса-да, бугунги кунда аёл-қизлар ҳам ушбу спорт турига катта қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистонда аёл-қизлар футболига бўлган эътибор тобора ортиб, турли мусобақалар ташкил этилмоқда. Туманимизда ўтказилган мазкур мусобақа ҳам шу йўналишдаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.

Ҳар бир жамоа майдонда ўзининг кучли томонларини намойиш этишга интилди. Мусобақа давомида тезкор ҳужумлар, чиройли паслар ва мустаҳкам ҳимоя кўзга ташланди. Айниқса, жамоалар тактик жиҳатдан мукаммал ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Қизғин кечган баҳслар якунида Хўжайли тумани футболчи қизлари 1-ўринни қўлга киритди. Улар яхши ўйини, тўпни тўғри назорат қилиши ва кучли ҳимояси билан рақибларидан устун келди. Амударё жамоаси эса 2-ўринни эгаллади, туманимиз спортчилари меҳмон жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатиб, ўз кучини намойиш этишди. Қўнғирот жамоаси эса мусобақа давомида яхши ҳаракат қилиб, кучли рақибларга жиддий қаршилик кўрсатган ҳолда 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар Амударё тумани спорт мактаби томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир ташкилотчилари, жумладан, туман спорт мактаби раҳбарияти мусобақа иштирокчиларининг келгусида янада юқори марраларни забт этишларига тилакдош бўлдилар.

Мураббийлар эса ўйин давомида йўл қўйилган хатоларга эътибор қаратиб, жамоаларга бир қатор тавсиялар беришди. Жумладан, тўпни оширишда аниқликка эътибор қаратиш, ҳужумда янада самарали ҳаракат қилиш, ҳимояда эътиборлироқ бўлиш каби муҳим жиҳатлар алоҳида таъкидланди. Келгуси мусобақаларда иштирокчилар ўз хатолари устида ишлаб, янада кучлироқ жамоа сифатида майдонга чиқишларига шубҳа йўқ.

Бундай мусобақалар нафақат ёш спортчиларга тажриба орттириш имконини беради, балки аёл-қизлар футболига бўлган қизиқишни оширишга ҳам хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026