28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:59
Иқтисодиёт 👁 812

Ташқи реклама объектлари тартибга солинмоқда

Ташқи реклама объектлари тартибга солинмоқда

Ташқи реклама ҳар қандай шаҳар ёки ҳудуднинг кўринишига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. У нафақат тижорат мақсадларида хизмат қилади, балки жамоатчиликка маълумот етказиш, маданий ёки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хабарларни тарқатиш воситаси ҳамдир. Шу боис, ташқи реклама фаолияти қонуний меъёрлар асосида тартибга солиниши жуда муҳим. Бу жараён бозор шаффофлигини таъминлаш, ноқонуний рекламалар тарқалишининг олдини олиш ва тадбиркорлар учун адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъуллари ва туман ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида ташқи реклама объектларининг ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилиши, реклама матнларининг давлат тили меъёрларига ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш, ташқи реклама объектларидан уларнинг тегишли паспортига мувофиқ фойдаланиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Қўмита масъуллари томонидан Амударё туманида ҳам шу каби тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига кўра, ташқи реклама объектлари белгиланган тартибга мувофиқ жойлаштирилиши керак. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 август кунги тегишли қарори асосида “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилди. Бу тизим орқали тадбиркорлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ташқи реклама объектларини жойлаштириш учун тегишли паспортларни расмийлаштириш имкониятига эга бўлди. Бундай рақамлаштириш тизими реклама соҳасида шаффофликни ошириш, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада қулайлаштиришга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли қарорига кўра, туманларда ташқи реклама ва ахборот объектларини рўйхатдан ўтказиш, уларнинг қонун талабларига мувофиқ ўрнатилганлигини назорат қилиш тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда. Бу каби тизимли назорат чоралари реклама соҳасининг барқарор ривожланиши, тадбиркорлар ва истеъмолчилар манфаатларининг ҳимоя қилинишига ёрдам беради.

Шунингдек, тадбиркорлар ўз фаолиятларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ юритиши, ташқи реклама конструкцияларини белгиланган тартибда расмийлаштириши ҳамда ноқонуний реклама воситаларини ўз вақтида бартараф этиши лозим. Қонунчиликка зид бўлган ташқи реклама материаллари нафақат истеъмолчиларни чалғитиши, балки шаҳар эстетик қиёфасига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, ташқи реклама соҳасида қонунийлик, шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига риоя қилиш нафақат давлат ташкилотлари, балки тадбиркорлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги самарадорликни оширишга ва ташқи реклама тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Зеро, тартибга солинган реклама бозори нафақат тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади, балки истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026