12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:51
Жамият 👁 530

ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни кунларда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида куз-қиш иситиш мавсумига тараддуд кўриш, мавсумни талофатларсиз ўтказиш, идора ва ташкилотлар, айниқса, ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг яроқлилик ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар Амударё туман прокуратураси томонидан тизимли равишда йўлга қўйилган. Таълим-тарбия ва тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган назорат тадбирлари жараёнида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилмоқда. Шу билан бирга мазкур муассасаларни қаттиқ ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилмоқда.

Жорий йилнинг 22 октябрь санасида Амударё туман прокурори Баҳром Машарипов раҳбарлигида туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникалар, марказий касалхона бўлимлари, Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича назорат ишлари олиб борилди.

Назорат тадбирлари жараёнида соғлиқни сақлаш тизими объектларида иситиш тизимлари, электр ва табиий газ тармоқларида узилишлар ҳамда носозликлар содир бўлмаслиги чоралари кўрилганлиги, шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур имкониятларнинг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Назорат тадбирлари давомида Тиббиёт бирлашмаси биноларининг техник таъмирланиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам ўрганилди. Хусусан, иситиш қозонларининг юқори даражадаги ҳароратга чидамлилиги, бинолар ичкарисидаги иситиш тизимлари сифати, электр энергияси тармоқларининг белгиланган юкламага мос ўрнатилганлиги, тиббий ходимлар ўз касбий фаолиятини олиб боришлари учун замонавий талаблар асосида шароитлар яратилганлиги ҳам таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бирлашма масъулларига зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, туман прокурори Баҳром Машарипов раҳбарлигидаги назорат гуруҳи аъзолари Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 5-сонли Куюк кўпир оилавий поликлиникасида амалга оширилган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Мазкур оилавий поликлиника биноси қаттиқ ёқилғи — кўмир маҳсулоти билан иситилади. Шу боис, муассаса раҳбарияти томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик совуқ ва изғиринли кунлар бошланмасидан аввал сифатли кўмир маҳсулотини ғамлашдан бошланади. Ўрганишлар жараёнида 2025-2026 йилги иситиш мавсуми учун ғамланган кўмир маҳсулотининг сифати ҳамда иситиш қозонларининг юқори ҳароратга чидамлилиги, қозонхона мўриларининг шайлиги ҳолати кўздан кечирилди. Шу билан бирга, ғамлаб қўйилган кўмир маҳсулоти таркибидаги кўмир кукуни миқдори меъёрдагидан кўпроқ эканлигига эътибор қаратилиб, ижтимоий соҳа объектларига кўмир етказиб берувчи таъминотчи ташкилотларга бу борада тегишли тақдимномалар киритилиши маълум қилинди.

Ҳадемай совуқ ва изғиринли кунлар бошланади. Куз-қиш мавсумини хавф-хатардан холи, талофатларсиз ўтказиш, айниқса, соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги биноларнинг иситиш тизимларини юз фоиз мавсумга шай ҳолатга келтириш соҳа масъулларининг бугунги кундаги энг долзарб вазифасидир. Айни пайтда туман прокурори Баҳром Машарипов раҳбарлигида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026