12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Фан ва таълим 👁 430

Ташаббускор раҳбар ва аҳил жамоанинг ютуқлари

Ташаббускор раҳбар ва аҳил жамоанинг ютуқлари

Инсон борки, умри давомида яхши шароитларда яшаш ва ишлашни орзу қилади, доимо ўзи учун ана шундай тўкисликни яратиш иштиёқи билан яшайди. Агар у раҳбар бўлса, бу борадаги масъулияти янада ошади. Таъбир жоиз бўлса, туманимиздаги 50-сонли умумтаълим мактаби директори Алишер Эшниёзов 2014 йилда зиммасига мазкур таълим-тарбия муассасаси раҳбарлигини қабул қилиб олганида, биринчи галда нафақат ўзи, балки бутун педагогика жамоаси учун замон талаблари даражасидаги меҳнат шароитини яратиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, мустақил фикрловчи инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини ҳис этди. Чунки 1971 йилда, мослаштирилган бинода ўз фаолиятини бошлаган ва 220 ўқувчи ўринга мўлжалланган мактабда таълим-тарбия ишлари 2 навбатда олиб борилар, аксарият синфхоналари жиддий таъмирга муҳтож эди. Шу боис, мактаб директорининг шахсий иш режасидан ҳеч бўлмаганда муассаса биносини жорий таъмирлаш борасидаги қайдлар жой олди.

Амударё тумани ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбариятининг қўллаб-қувватлови билан 2018 йилда мактаб биноси 510 млн. сўмлик маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан жорий таъмирланиб, ўқитувчи ва ўқувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Натижада қобилиятли, интилувчан ўқувчиларнинг чуқур билим олишларини таъминлашга қаратилган фанлар бўйича тўгараклар фао­лия­ти йўлга қўйилиб, табиий фанлардан лаборатория машғулотларини олиб боришдаги муаммоларга барҳам берилди.

Шундай бўлса-да, мактабда фаоллар зали йўқлиги, машғулотлар ҳамон 2 навбатда олиб борилаётгани жамоани қийнаб келади. Лекин мактаб педагогика жамоаси ўртасида аҳиллик ва маънавий соғлом муҳитнинг мавжудлиги, қолаверса, ўқитувчиларнинг ўз устларида тинимсиз ўқиб-изланишлари туфайли қисқа вақт ичида муассаса тумандаги илғор мактаблар қаторидан жой олди.

Айни пайтда муассасада 400 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. Бири-бирига ҳамкор 39 нафар педагог­ларнинг 5 нафари олий, 13 нафари 1-тоифали, 11 нафари 2-тоифали, 10 нафари мутахассис тоифасига эга изланувчан ва билимдон ўқитувчилардир.

Миллий сертификат соҳибалари бўлган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилдора Давлатбоева, бошланғич синф ўқитувчилари Гулирухсор Раҳимбоева ҳамда Гулноза Раҳимоваларнинг ҳар бир дарси ўқувчи-ёшлар учун қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтади.

Айниқса, Халқаро С1 сертификати соҳибаси, рус тили фани ўқитувчиси Феруза Ажмағамбетова, С1 ва В2 даражадаги сертификат соҳиби, ўз мутахассислигининг билимдони, инглиз тили ўқитувчиси Жавлонбек Ўрозбоев, С1 даражадаги сертификат эгаси, математика фани ўқитувчиси Шоира Эркабоева, С1 даражадаги сертификат соҳибаси, информатика фани ўқитувчиси Гулсара Калжановаларнинг дарслари ва тўгарак­лар бўйича машғулотлари ўқувчи-ёшларнинг ўзлари танлаган йўналишлар бў­йича пухта билим олишларини таъминламоқда.

Муваффақиятларга эришиш йўлини кимдир қаттиққўлликда, яна кимдир устознинг қатъиятида, деб билади. Балки шундайдир. 50-сонли умумтаълим мактаби педагогика жамоа­си учун эса таълим-тарбия соҳасида муваффақиятлар сари элтувчи йўл – бу педагогик жамоанинг аҳиллиги ва замон билан ҳамнафас иш юритиш, қолаверса, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида яратилган самимий, дўстона муносабат асосига қурилган ўзига хос иш услубида. Айнан ана шундай маънан соғлом муҳитда фаолият юритаётган ўқитувчилар таълимини олган ёшлар эса ҳақиқатдан ҳам билимга чанқоқ, иқтидорли ва интилувчан бўлишади.

50-сонли мактаб ўқувчилари орасида бундай билимдон ёшлар жуда кўп. Хусусан, 2023-2024 ўқув йилида мактабнинг 11-синфини битирган 25 нафар ёшлардан 18 нафари Ўзбекистондаги нуфузли олий таълим муассасаларининг талабалари бўлишди. Қолган 7 нафар битирувчилар ижтимоий фойдали иш билан шуғулланиш орқали ўз устларида ишлашда давом этиб, танлаган йўналишлари бўйича ОТМга кириш учун тайёргарлик кўришмоқда.

2024-2025 ўқув йилида эса иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказилган асосий фанлар олимпиадасида 10-синф ўқувчиси Машҳура Болтабоева кимё фанидан 1-ўринни, 9-синф ўқувчиси Машҳурахон Ҳа­йитбоева ҳам кимё фанидан 3-ўринни, 9-синф ўқувчиси Азамат Ўрозимбетов инглиз тилидан, 11-синф ўқувчиси Мусабек Тўрамуратов география фанидан 3-ўринларни эгалладилар.

Мактаб педагогика жамоа­сининг ягона, эзгу мақсад – ёш авлодни она Ватанга, истиқлол ғояларига, миллий-маънавий қадриятларга юксак эҳтиром ва садоқат руҳида тарбиялашдек шарафли вазифани адо этиш йўлидаги аҳиллиги таҳсинга муносиб. Ана шу аҳиллик ва ўзаро бирдамлик туфайли бугунги кунда мазкур муассаса тумандаги мактаблар орасида таълим-тарбия иш­лари яхши йўлга қўйил­ган мактаб сифатида “яшил” тоифага киритилган.

Муассасада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Йил сайин кўкаламзор ва тобора обод гўшага айланиб бораётган мактаб ҳовлисига биргина 2024 йилнинг куз фаслида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 70 туп мевали, 155 туп манзарали, жами 225 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди. Экилган ҳар бир туп кўчатнинг тупроққа илдиз қўйиб, униб-ўсиб кетиши учун мактабнинг техник ходимлари масъул қилиб қўйилди. Ободон ва кўкаламзор гўшада ёшларга таълим-тарбия бериш педагогика жамоаси учун қанчалик кўтаринки кайфият бағишласа, ўқувчиларнинг мусаффо ҳаводан баҳраманд бўлиб таълим олишлари эса уларни янада яхшироқ ўқишга рағбатлантириши табиий.

Шунданми, мактабни турли йилларда битириб, мустақил ҳаётга қадам қўйган собиқ ўқувчилар орасида илм-фан, соғликни сақлаш, аграр ва саноат, қурилиш соҳалари фидо­йи­лари, давлат ва жамоат арбоблари, Армия зобитлари ҳам бор. Улар фахр билан “Биз 50-сонли мактабда ўқиганмиз”, – дея ғурурланишади.

Мактаб педагогика жамоаси 2024-2025 ўқув йилини янада эзгу режалар билан бошладилар. Айни пайтда ўқув йилининг 3-чорагини билимдон ва салоҳиятли, ташаббускор устоз Алишер Эшниёзов раҳбарлигида “Ўқиш ва изланиш – камолот сари йўл!” шиори остида давом эттираётган мактаб педагогика жамоасига ҳамда мазкур таълим даргоҳининг илм-у зиёга чанқоқ ўқувчиларига янада эзгу орзулар ва ютуқлар ёр бўлишини тилаймиз!

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026