12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Фан ва таълим 👁 514

Амударё тумани 2-сонли политехникуми – билим ва касбга йўғрилган келажак маскани

Амударё тумани 2-сонли политехникуми – билим ва касбга йўғрилган келажак маскани

Ҳар бир тонг янги имкониятлар эшигини очади. Ҳар бир қадам эса Сизни илм ва муваффақиятга етаклайди. Бугунги кунда билимли ва малакали мутахассисларга эҳтиёж ошиб бораётган бир пайтда, ўз касбингиз бўйича мукаммал билим ва кўникмаларга эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Агар Сиз муҳандис ёки ихтирочи бўлишни, ёхуд ўз бизнесингизни бошлашни орзу қилсангиз, бу йўл илм олишдан бошланади. Амударё тумани 2-сонли политехникуми айнан шу мақсадда ташкил этилган замонавий таълим муассасаси бўлиб, ўқувчиларга сифатли таълим олиш, назарий билимларни амалий машғулотлар билан бойитиш ва касбий тажриба эгаллаш имконини беради.

Президентимизнинг 2024 йил 16 октябрь кунги “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Амударё тумани 2-сонли политехникуми ташкил этилди. Муассаса аввалги Амударё туман 2-сонли касб-ҳунар мактаби негизида ташкил этилган бўлиб, 360 ўринли ўқув мажмуаси сифатида фаолият юритади. Политехникум Қорақалпоқ давлат университетига бириктирилган бўлиб, ўқув жараёни миллий ва халқаро стандартларга мос равишда олиб борилади.

Политехникумда ўқувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Замонавий таълим инфратузилмаси, инновацион ёндашув ва юқори малакали мутахассислар иштирокидаги ўқув жараёни бу ерда таълим олишни янада самарали қилади. Муассаса ҳудудида 150 ўринли ишлаб чиқариш устахоналари, фаоллар ва спорт заллари, очиқ спорт майдончалари, лингафон хоналари, махсус касб-ҳунар хоналари, замонавий лабораториялар мавжуд бўлиб, улар ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий машғулотлар билан бойитиш ва танлаган касбларига бўлган қизиқишларини ривожлантириш имконини беради.

Шунингдек, замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган устахоналар, компьютер ва мультимедиа синфхоналари орқали ўқувчилар янги технологиялар билан ишлашни амалда ўрганадилар. Ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ёндашув, интерфаол дарслар ва кўргазмали таълим усуллари қўлланилади. Электрон таълим платформалари орқали дарс материаллари ва видеодарсларга онлайн кириш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, политехникумда ўқувчилар учун маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва турли ижодий танловлар мунтазам ташкил этилади. Ўқувчилар нафақат касбий билим олишади, балки шахсий ва ижтимоий кўникмаларни ҳам ривожлантиришлари мумкин. Шунингдек, иқтидорли ўқувчилар халқаро ва республика миқёсидаги олимпиадалар ҳамда касбий кўникмалар танловларида иштирок этишлари учун имтиёзли дастурлар амалга оширилади.  

Политехникумнинг асосий мақсади – муҳандислик ва техник соҳаларда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашдан иборат. Бундан ташқари, ошпазлик ва мактабгача таълим ташкилотларининг маиший масалалари менежери каби йўналишларда дуал таълим шакли жорий қилинган бўлиб, иш берувчилар билан ҳамкорлик асосида ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилади. 2025-2026 ўқув йилида Амударё тумани 2-сонли политехникуми бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича 9-синф битирувчилари учун автомобилларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, пайвандловчи, оқава сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси, маиший техника жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ошпазлик, якка тартибда кийим тикувчи ҳамда рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси йўналишларида таълим олиш имконини тақдим этади.

Шунингдек, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича мактабгача таълим ташкилоти услубчиси, кутубхонашунослик ва библиография, спорт фаолияти ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг маиший масалалари менежери каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

Политехникумда таълим олувчилар ўз мутахассисликлари бўйича амалий тажрибага эга бўлишлари учун ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари, битирувчилар ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар асосида олий таълимнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Шу билан бирга, политехникум турли иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилгани сабабли, битирувчилар учун меҳнат бозорида ишга жойлашиш имкониятлари анча кенгдир. Касбга эга бўлган ёшлар давлат ва хусусий секторда, стартапларда ва ҳатто ўз бизнесларини бошлашда катта устунликка эга бўладилар.

Политехникумда таълим олиш жараёнида фақат назарий билимлар эмас, балки амалий кўникмаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир йўналиш учун махсус жиҳозланган синфхоналар ва устахоналар ташкил этилган бўлиб, замонавий асбоб-ускуналар ва техник жиҳозлар таълим жараёнининг сифатини оширади. Шунингдек, малака ва компетенцияларни ошириш учун қисқа муддатли ўқув курслари ҳам ташкил этилган бўлиб, бу таҳсил олувчиларнинг касбий фаолиятларини тезроқ бошлашларига ёрдам беради. Ҳар бир ўқувчи учун давлат гранти асосида таълим олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, умумий ўрта маълумотга эга бўлган талабгорлар учун тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти ҳам тақдим этилади.

Таълим жараёнида назарий билимлар билан бир қаторда, талабаларнинг амалий машғулотларда қатнашишлари, реал иш шароитига мослашишлари учун турли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Политехникум битирувчилари йўналишига қараб, давлат ва хусусий сектордаги турли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўташади. Бу эса уларга келажакда ўз мутахассисликлари бўйича тўғридан-тўғри ишга жойлашиш имконини беради. Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларга политехникум томонидан қўшимча малака ошириш курслари ва сертификат дастурлари таклиф этилади. 

Амударё тумани 2-сонли политехникуми – билим, касб ва муваффақият манбаи. Бу ерда олинадиган билим ва кўникмалар орқали келажакда ўз соҳангизда муваффақиятга эришишингиз, ўз касбингизни эгаллашингиз ва меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисга айланишингиз мумкин. Агар Сиз ҳам муваффақиятга йўл очишни истасангиз, биринчи қадамни биз билан бошланг!

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026