13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:32
Жамият 👁 438

ТУМАННИНГ ҚАТОР ҲУДУДЛАРИГА ИЧИМЛИК СУВИ ҚУВУРЛАРИ ТОРТИЛМОҚДА. СУВ ҚАЧОН КЕЛАДИ?

ТУМАННИНГ ҚАТОР ҲУДУДЛАРИГА ИЧИМЛИК СУВИ ҚУВУРЛАРИ ТОРТИЛМОҚДА. СУВ ҚАЧОН КЕЛАДИ?

Сув – тирикликнинг асоси, у бор жойда ҳаёт қайнайди ва ривожланади. Бугунги экологик ҳолат ва дунё­нинг айрим бурчак­ларида кузатилаётган тоза ичимлик суви танқислиги муаммоси бизни шукур қилишга ҳамда оби-ҳаётни тежаб ишлатишга чорламоқда. Чиндан-да, ҳар неъматнинг сўрови бор. Сув ҳам Яратганнинг бир неъмати, уни исроф қилиш катта гуноҳ бўлса, аксинча, тоза ичимлик суви етиб бормаган манзилларга сув етказиш, саратонда сувсираган бир жонзотга сув бериш савоб амаллардан биридир.

Бугунги кунда юртимизда сув таъминотини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан марказлашган ҳолда таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада юртимизнинг олис ҳудудларида ҳам сув таъминоти муаммолари ижобий ечим топмоқда. Олдингидай етти маҳалла наридан пақирда сув ташиш ҳолатлари аста-секин эртакка айланиб бормоқда.

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекис­тон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2018 йил 28 декабрда “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун қиймати 145 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги Қарори асосида бу борадаги амалий ишлар бошлаб юборилди.

Лойиҳа доирасида Амударё туманида ҳам аҳолининг тоза ичимлик суви билан марказлашган ҳолда таъминланиш даражасини сезиларли даражада яхшилаш кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш учун Озарбайжоннинг “ArchiCO Engineering company” қурилиш корхонаси билан ҳамкорликда, қиймати 29 млн 30 минг АҚШ долларига тенг шартнома тузилди. Ло­йиҳага асосан туманимизнинг Навоий, Беруний  ва Бобур номли, Бўстон, Чордара, Бой овул, Олмазор, Гулзор, Дўстлик, Арна бўйи, Жумур овул, Куюк кўпир, Тош ёп, Хизир эли, Қиличбой овул ва маҳаллаларида жами 300 км дан ортиқ узунликдаги ичимлик суви тармоқлари ҳамда 3 та ичимлик суви объекти қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган.

Ҳозирги кунда пудратчи ташкилотнинг 12 та бригада таркибидаги 155 нафар ишчиси 30 та техника ёрдамида “РУ-1” насос станциясидан Қиличбой сув ростлаш узелига, шунингдек, туман марказига, Куюк кўпир овули ҳудудига ва Куюк кўпир овули ҳудудидан “Яримчи” насос станциясига полиэтилен қувурлар ётқизиб, қурилиш ва реконструкция ишларини амалга оширмоқда.

Айни кунларда туманимиздаги Хитой ва Куюк кўпир овуллари ҳудудида ҳамда Манғит шаҳрининг 1-қурилиш ҳудудида сув қувурларини тортиш жараёнлари узлуксиз давом эттирилиб, шу кунгача туман ҳудудида жами 180 минг 106 метр узунликда турли хил ўлчамдаги полиэтилен қувурлар ётқизилди.

Шу билан бирга, ишлар жадал суръатларда давом эттирилиб, “РУ-1” насос станциясида демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур станциядаги 2 та 4 минг 300 метр куб сув сақловчи резервуарларни ташқи қоплама билан қоплаш ва бетонлаштириш ишларига ҳозирлик кўрилмоқда.

Қайд этиш керакки, ушбу лойиҳа амалга ошиши натижасида Амударё туманининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 48,5 фоиздан 80 фоизга етказилиши кўзда тутилган бўлиб, 2026 йил сентябргача юқорида тилга олинган ҳудудлар марказлашган сув таъминоти билан тўлиқ қамраб олинади.

Албатта, халқни рози қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун фақатгина қоғозда эмас, амалда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Биз эса, иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, халқимизни оби-ҳаёт билан таъминлаш борасида фидо­йи меҳнат қилаётган соҳа ходимларининг хайрли ишларига унум ва барака тилаймиз.

Азиза МАДРАҲИМОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026