12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:09
Қишлоқ хўжалиги 👁 529

Аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Амударё туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий қилинган янги тизим асосида томорқа ва аҳоли томонидан ижарага олинган ерлардан самарали фойдаланиш, шу орқали оилалар даромадларини ошириш масаласида семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Анвар Жуманазаров, Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси раиси Ислам Сдиқов, туман ҳокими Собир Хўжаметов, тумандаги 49 та овул ва маҳаллалар “еттилик”лари, тижорат банклари масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари дастлаб туманнинг Дўрман овулида яшовчи намунали томорқачилар фаолияти билан танишди. Дўрманлик Сардор Абдиримовнинг 5 сотих ер майдонида етиштирилаётган қулупнайидан бу йил илк ҳосил олинмоқда. Сардор Абдиримовнинг деҳқончилик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадидаги ташаббуси ҳоким ёрдамчиси томонидан қўллаб-қувватланиб, ўтган йили тадбиркорлик учун 100 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган ва ушбу маблағ эвазига томорқадаги 5 сотих ер майдонига иссиқхона қурилган эди. Айни пайтда оилавий меҳнат натижасида иссиқхонада етиштирилаётган қулупнайлар пишиб, ҳосилга кирган. Қулупнай ҳосилидан эса 150-200 млн сўмгача даромад олиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, деҳқончиликнинг сир-асрорларини ота-боболаридан ўрганиб келган дўрманлик Исломбек Хўжаниязов томорқасидаги 4 сотих ер майдонида ташкил этилган иссиқхонада ҳам турли хил кўчатлар етиштирмоқда. Қолаверса, помидор ва бодринг маҳсулотларидан ҳам яхшигина даромад олинади. 2023 йилда ҳоким ёрдамчисининг қўллаб-қувватлаши билан 27 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобига иссиқхонада етиштирилган кўчатлар ва маҳсулотларни ички бозорларда сотиш йўлга қўйилган. Шу орқали оиланинг 4 нафар аъзосининг бандлиги таъминланган. Ердан ва яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш натижасида оиланинг умумий йиллик даромади 90-100 млн сўмни ташкил этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз томонидан жорий қилинган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиши орқали даромадларини ошириш мақсадида Дўрман овули Олтин сой кўчасида ҳар бири 1 сотихдан бўлган 20 та иссиқхоналар қурилиб, ҳудуд аҳолисининг бандлиги таъминланишига ва даромад олишига замин яратилмоқда.

Семинарда мобайнида нафақат деҳқончилик, балки чорвачилик, паррандачиликни ҳам йўлга қўйган дўрманлик Қудрат Йўлдашевнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. Хонадондаги 20 сотих томорқада етиштирилаётган турли сабзавот маҳсулотларидан йилига икки марта ҳосил олинаётган бўлиб, даромад ҳам яхшигина.

Холимбег овулида яшовчи намунали томорқачи Эркинбой Қўшаев фаолиятини ўрганиш мобайнида кўргазмали семинар иштирокчилари лимон етиштириш бўйича ўзаро билим ва тажриба алмашдилар. Томорқанинг 1 сотих ер майдонида ташкил қилинган иссиқхонада етиштирилаётган лимондан бу йил иккинчи маротаба ҳосил олинмоқда. Шунингдек, лимон кўчатларини кўпайтириш орқали туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ушбу фаолиятни ривожлантириш йўлга қўйилмоқда.

Шу билан бирга, томорқада қулупнай, хурмо мевалари, картошка, пиёз, карам каби турли сабзавотлардан ҳам яхши ҳосил олинади. Эркинбой Қўшаев қуёнчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ҳам йўлга қўйган бўлиб, оилавий меҳнат натижасида йиллик даромади 90-100 млн сўмни ташкил этади.

Семинар иштирокчиларининг кейинги манзили Оқ олтин овулида кўчат етиштиришда илғор томорқачилардан бири бўлган Анвар Камолов хонадони бўлди. Семинар иштирокчилари юқори байрамона тайёргарликда кутиб олинди. Миллий таомларимиз, озиқ-овқат маҳсулотлари билан безатилган дастурхон Наврўзнинг тобора яқинлашаётганини яна бир бор эсга солди.

Томорқада ташкил қилинган иссиқхонада турли хил кўчатлар етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, 2023 йилда ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 33 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига олинган мототранспорт воситаси орқали етиштирилган кўчатларни ички бозорга олиб бориб сотиш йўлга қўйилган. Шунингдек, буюртма асосида ҳам кўчатлар етиштирилиб, тадбиркор бир йил давомида 60-70 млн сўмгача даромад олмоқда.

Тўлқин овули ҳам деҳқончилик, томорқачилик юқори даражада ривожланган ҳудудлардан бири бўлиб, намунали томорқа ер эгалари ҳам талайгина. Шулардан бири Мансур Мухтаров томорқасда 3 сотих ер майдонида кўчатчилик учун иссиқхона ташкил қилиб, 5-6 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаган. Иссиқхонада турли гуллар, сабзавотлар ва полиз экинлари кўчатлари етиштирилиб, овул аҳолисига ҳамда ички бозорда сотиш йўлга қўйилган. Томорқа ҳақиқий даромад манбаи эканлигини билган тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Тўлқинлик яна бир илғор томорқачи Азимжон Мухтаров эса 7 сотих иссиқхонасида помидор ва бодринг маҳсулотларини етиштириб, 2 маротаба яхши ҳосил ва юқори даромад олиб келмоқда.

Семинар иштирокчилари томорқалар ҳамда ижарага олинган ерларда ташкил этилган ишлар билан танишиш мобайнида ўзлари ҳам ушбу соҳа бўйича қўшимча билим ва тажрибага эга бўлдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026