12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:20
Жамият 👁 426

“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида Амударё туманида Наврўз байрами кенг нишонланди

“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида Амударё туманида Наврўз байрами кенг нишонланди

Фотогалерея

Тароватли кунларда табиат уйғониб, жонажон диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келди. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга янада чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.

Байрам муносабати билан барча шарқ халқлари қатори юртимизнинг жонкуяр, фидойи, меҳнатсевар халқи ҳам Наврўз айёмини тантанали тарзда нишонламоқда.

19 март куни Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Вахум аҳоли пунктида жойлашган болалар ўйингоҳида ҳам “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шоири остида байрам тадбири ташкил қилинди.

Байрам тадбирида республика ва туман миқёсидаги раҳбарлар, депутатлар, корхона-ташкилотлар ҳамда бўлимлар масъуллари, фуқаролар йиғинлари вакиллари, таниқли санъаткорлар, таълим-тарбия муассалари ходимлари ҳамда туман аҳолиси иштирок этди.

Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов туман ҳокими Собир Хўжаметовнинг халқимизга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Байрам табригида ўтган давр мобайнида туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилаётган ютуқлар ҳамда келгусидаги режалар хусусида маълумотлар берилди.

Наврўз — янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи. Бободеҳқонларимиз янги деҳқончилик йилининг серҳосил, қут-баракали келишини, тўкин-сочин бўлишини тилаб дуо қилиб, аллақачон далада ишларни бошлаб юборишган.

Айни пайтда миришкор деҳқонларимиз 5 минг 970 гектар ерга экилган ғалла майдонларида униб чиққан майсаларни меҳр билан парваришламоқдалар. Мақсад — экилган ғалладан камида 60-80 центнергача ҳосил олиш ва халқимиз хирмонини донга, дастурхонини нонга тўлдиришдир.

Байрам табригида таъкидланганидек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” доирасида “Инсон қадри учун” деган тамойил асосида халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиётни ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Турли дастурлар доирасида 2024 йил давомида 4855 нафар фуқароларга 65,5 млрд сўмлик кредитлар ажратилди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси асосида томорқа ва ижарага олинган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари орқали жами 1536 гектар ер майдонлари 4275 нафар ишсиз фуқароларга ажратиб берилган.

Шунингдек, жорий йилда ҳам туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 39 та лойиҳаларга 317,8 млрд. cўмлик инвестициялар жалб қилиш орқали 582 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. 2025 йилда туманимизда экспорт кўрсаткичларини 16 млн. долларга, шундан саноат корхоналарининг экспорт ҳажмини 12 млн. долларга, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 4 млн. долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

Барча манбалар ҳисобидан 15 та ижтимоий соҳа объектларида жами 52,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қиймати 29 млн. долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа орқали 3 дона ичимлик сув объекти ҳамда 300 км дан ортиқ ичимлик суви тармоқлари қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси халқимизнинг турмуш тарзни яхшилаш, барқарор иқтисодиётни таъминлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш ва бу жараёнда аҳолининг ҳар бир қатламига, айниқса, кам таъминланган шахсларга, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор масалалар сифатида қаралмоқда.

Байрам тадбири мобайнида халқимиз учун миллий таомлар ва ноз-неъматларга бой бўлган байрам дастурхони ёзилди. Миллий урф-одатларимиз, миллатлараро ҳамдўстлик, кўклам, Ватан, шодлик, янгиланиш, бахтни тараннум этувчи турли кўринишлар, ажойиб саҳнавий чиқишлар, рақслар, куй-қўшиқларга бой бўлган катта концерт дастури тадбирга юқори шукуҳ ва байрамона кайфият бағишлади.

Шунингдек, сайл мобайнида туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳоким кубоги учун ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Наврўз сайлида ҳар бир қишлоқ ва маҳалла полвонлари, моҳир спортчилари билан кураш, арқон тортишув баҳслари катта таассуротларга бой тарзда ўтказилди. Барча беллашувлар ғолибларига байрам совғалари топширилди.

Наврўз – бу нафақат янги йилнинг бошланиши, балки одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат, адолат ва бирдамлик рамзидир. У кўпгина халқлар учун янги умидлар дебочаси, янги режалар тузиш палласи. Наврўз кун билан туннинг тенглашиши, борлиқнинг уйғониши, инсоннинг табиат билан уйғунлигини ҳис қилган ҳолда меҳнат майдони томон ошиқиши билан барчага бирдек қадрли фасл. Наврўз тириклик, яшиллик, яшариш ва янгиланиш айёмидир. Шунинг учун ҳам Наврўз байрами неча-неча замонлардан буён ардоқланиб келади, халқимиз томонидан севиб нишонланади.  

Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни мана шундай қадимий ва боқий байрам – Наврўз айёми билан билан табриклаймиз! Шарқона янги йилимиз ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, бахт-у саодат, ободлик ва фаровонлик билан келсин! Байрам муборак бўлсин!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026