12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Фан ва таълим 👁 623

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказилди

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказилди

Ёшларни миллий қадриятлар ва маданиятга бўлган таҳдидлар ҳамда ёт ғоялардан асраш, ҳар томонлама ривожланган, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, миллий анъаналарга садоқатли, дунёқараши кенг, ватанпарвар ва баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида ҳар йили “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказиб келинмоқда. Амударё туманида ҳам шу каби мусобақа ташкил қилинди.

Туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий ўйингоҳда ўтказилган мусобақада Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари масъул офицери Отабек Мадалимов, ҳарбий хизматчилар Миржаҳон Мажидов, Рустам Ваҳобов ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари иштирок этдилар.

Тадбирни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари масъул офицери Отабек Мадалимов кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида ҳарбий мусобақалар ёшларнинг камолотига ҳар томонлама ёрдам бериши, фақатгина жисмоний тайёргарлигини ошириб қолмасдан, интизом, жамоавий ишлаш, стратегик фикрлаш ва руҳий барқарорлик каби муҳим фазилатларини ҳам ривожлантириши хусусида сўз юритди.

Таъкидланганидек, ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика чегараолди шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Ёш чегарачилар” клублари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида ташкил этилган бўлиб, мазкур қарор бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий мусобақасининг туман босқичида 22-, 59-, 48-, 36- ва 15-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этдилар.

Ҳар бир жамоада жами умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан иборат 10 нафардан ўқувчи ёшлар, жами 50 нафар иштирокчи белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашдилар.

Хусусан, мусобақа ўқувчи ёшлардан иборат жамоаларнинг саф тайёргарлиги кўриги, ҳарбий варақалар, альбом, вимпел, жамоанинг рамзий байроғи ва номи ёзилган тахтача кўриги, жамоаларнинг махсус формаси кўриги, умумтаълим фанлари бўйича тест синови, Калашников автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ўғил болалар 1000 метрга, қизлар 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, азимут бўйича ҳаракатланиш, граната улоқтириш, заҳарланган ҳудуддан ўтиш, тўсиқлар йўлагидан ўтиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ўқ-дориларни ташиш, Калашников автоматидан ўқ отиш, Калашников автоматининг макети кўриги каби қизиқарли шартлар асосида бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Ёш чегарачилар” клублари ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ва дунёқарашини юксалтириш, уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Нажмиддин Кубро каби буюк сиймоларнинг ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик туйғуларини шакллантириш, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларда чегараолди ҳудудларда юз бериши мумкин бўлган ёки содир бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш, уларнинг чидамлилигини ошириш ҳамда ҳар қандай қийинчиликларни матонат билан енгишга ўргатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра 59-сонли мактаб жамоаси 3-ўринни, 15-сонли мактаб жамоаси 2-ўринни, 48-сонли мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026