12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:38
Жамият 👁 559

Авф – халқимизга хос олийжаноб қадрият

Авф – халқимизга хос олийжаноб қадрият

Инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик, меҳр-оқибат ва эзгулик каби инсоний фазилатлар халқимизга хос олийжаноб қадриятлардандир. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, инсонпарварлик сиёсати айнан шу фазилатларнинг амалий ифодасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Муборак Рамазон ҳайити арафасида эълон қилинган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон ҳам ана шу юксак ғояларга таянади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жами 488 нафар шахс афв этилди. Улардан 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилган бўлса, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 34 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди, 86 нафар шахсга тайинланган жазо муддати қисқартирилди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш, афв этилган шахсларнинг жамиятга мослашувини осонлаштириш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимиз бўйлаб тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Масъул вазирлик ва идоралар томонидан афв этилганларнинг оила бағрига қайтиши, фойдали меҳнат билан банд бўлиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Амударё туманида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Сардор Муродбоев ҳам ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани учун мазкур Фармонга асосан афв этилди. Жорий йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи ўринбосари, полковник Баходир Улуғбеков бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Бахром Уббиниязов, туман ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлими бошлиғи, подполковник Илхом Абутов ҳамда Пробация гуруҳи ходимлари Муродбоевнинг яшаш манзилида бўлишиб, унинг турмуш шароити, оилавий аҳволи ва мавжуд муаммоларини ўрганишди.

У билан олиб борилган суҳбатда афв — бу жамиятнинг ишончи экани, мамлакатимиздаги инсонпарвар сиёсат ҳамда яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, бундан буён ҳаётни янги саҳифадан бошлаш, ҳалол меҳнат билан жамиятга фойда келтириш лозимлиги хусусида тавсиялар берилди. Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 29 июнь кунги тегишли Қарори асосида дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакетини олишда амалий кўмак кўрсатилиши таъкидланди.

Масъуллар томонидан Сардор Муродбоевга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, унинг ота-онасини ҳам ўғлининг оила бағрига қайтгани муносабати билан табрикладилар.

Аслида, афв — бу нафақат кечирим, балки давлатнинг инсонга бўлган ишончидир. Бу ишончни оқлаш эса ҳар бир афв этилган шахснинг инсоний бурчи ва маънавий масъулиятидир. Чунки бугун кечирилган ҳар бир инсон — эртанги жамиятнинг фаол аъзосига айланиши мумкин. Берилган имконият эса унинг ҳаётини, келажагини сақлаб қолиш демакдир.

Азамат Ортиқов, туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори, капитан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026