12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:09
Сиёсат 👁 749

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносиб нишонланди

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносиб нишонланди

1993 йил 9 апрель санаси Қорақалпоғистон Республикаси тарихига муҳим сиёсий ва ижтимоий воқеа сифатида муҳрланган. Айнан шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида Республиканинг асосий қонуни – Конституция қабул қилинган эди. Бу ҳужжат халқнинг суверенитетини, ҳуқуқий асосларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайдиган мустаҳкам пойдевордир.

Бу йил Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлди. Бу муҳим сана ҳар йили республика миқёсида кенг нишонланиб, турли тадбирлар, давра суҳбатлари, ҳуқуқий-маърифий учрашувлар орқали ёшларга Конституциянинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилади.

Амударё тумани Маданият бўлимида сана муносабати билан байрам дастури ташкил қилинди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари масъуллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради.

Байрам тадбирини туман ҳокими Собир Хўжаметов табрик сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида Конституция давлатнинг асосий қонуни эканлигини таъкидлаб, унинг мамлакат сиёсий ҳаётида аҳамияти хусусида тўхталди ҳамда бутун халқимизни байрам билан табриклади. Шундан сўнг байрам тадбири туман Маданият бўлими хонандалари, умидли ижодкорларнинг бетакрор чиқишлар билан давом этди. Туманимизнинг истеъдодли хонандалари Ватан, тинчлик, дўстликни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар ижро қилиб, йиғилганларга юқори байрамона кайфият улашдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, Конституция – халқ иродасининг тимсоли бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ҳуқуқий демократик жамият сари дадил қадам ташлаганидан далолат беради. Ушбу ҳужжат Қорақалпоғистоннинг сиёсий-ҳуқуқий мақомини, давлат бошқарувининг асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилайди.

Дарҳақиқат, Конституция – ҳар бир давлат мустақиллигини, ҳуқуқий тизимини белгилаб берувчи энг олий ҳужжатдир. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ҳам ушбу мезонларга асосланиб ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Конституциясига уйғун ҳолда, шу билан бирга Қорақалпоғистон халқининг тарихий, маданий ва ижтимоий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратилган. Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат тузилмаси, ҳокимият органлари ваколатлари ҳамда уларнинг ўзаро муносабатлари аниқ белгилаб берилган.

Хулоса қилиб айтганда, 1993 йил 9 апрель санаси бу нафақат ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинган куни, балки Қорақалпоғистон халқи учун ғурур ва ифтихор манбаи сифатида асосий байрам саналаридан бири ҳисобланади. Бу кун ҳар йили ўтмишга ҳурмат, келажакка ишонч билан қараш, миллий бирлик ва тараққиёт йўлида яна бир эсда қоларли сана сифатида нишонланади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026