28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:41
Фан ва таълим 👁 457

Халқаро илмий-амалий анжуманда таълимда сунъий интеллект истиқболлари муҳокама қилинди

Халқаро илмий-амалий анжуманда таълимда сунъий интеллект истиқболлари муҳокама қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, барча соҳаларда – айниқса, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган комплекс чора-тадбирлар рақамли трансформация жараёнининг жамият тараққиётида тутган ўрни ва аҳамияти ниҳоятда юқори эканини яққол намоён қилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ҳамда ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини ривожлантириш, барча ҳудудларда IT-паркларни ташкил этиш, соҳада талаб юқори бўлган малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган 220 дан ортиқ устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 40 дан зиёд ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортал фаолияти йўлга қўйилди. Жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришга қаратилган ахборот тизимлари ишлаб чиқилмоқда. “Рақамли Тошкент” дастури доирасида эса ижтимоий соҳани рақамлаштириш бўйича амалий ишлар бошланган бўлиб, бу тажриба келгусида бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Жорий йилнинг 8–9 апрель кунлари Нукус шаҳридаги Инновацион технологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи асосида “Сунъий интеллект ва таълим: имкониятлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманнинг асосий мақсади – жаҳонда кенг қўлланилаётган сунъий интеллект технологияларини юртимиз ҳаётига татбиқ этиш, рақамли маълумотлардан самарали фойдаланиш механизмларини йўлга қўйиш, олий таълим тизимини рақобатбардош даражага олиб чиқиш ва унинг жозибадорлигини оширишдан иборат.

Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Мурат Атамуратов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Байрам Отемуратов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Полат Махсетбаев ва бошқалар иштирок этдилар. Меҳмонларни университет ректори Анвар Аъзамов кутиб олди ва анжуманнинг мақсад ва вазифалари билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2030 йилгача сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сунъий интеллект технологиялари асосида кўрсатиладиган хизматлар улушини 10 фоизга ошириш, соҳа бўйича 10 та илмий лаборатория ташкил этиш ва юқори ҳисоблаш қувватига эга серверларни ишга тушириш, шунингдек, Ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида Ўзбекистонни дунёдаги илғор 50 давлат қаторига киритиш белгиланган.

Шу билан бирга, соҳани ривожлантириш бўйича устувор вазифалар сифатида сунъий интеллект соҳасида норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, техник инфратузилмани яратиш ва ушбу технологияларга асосланган лойиҳаларни амалга ошириш, аҳолининг сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда соҳа учун кадрлар салоҳиятини юксалтириш белгиланган.

Бу каби чора-тадбирлар, анжуманлар ва давлат стратегиялари мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллектни ривожлантириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш, таълим сифатини ошириш, давлат хизматларининг самарадорлигини кучайтириш ҳамда жамиятнинг рақамли саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026