12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 466

АМУДАРЁЛИК БИТИРУВЧИ ЁШЛАР ЎРТАСИДА “БЎЛАЖАК ЁШ МУҲАНДИСЛАР” ФАН ОЛИМПИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁЛИК БИТИРУВЧИ ЁШЛАР ЎРТАСИДА “БЎЛАЖАК ЁШ МУҲАНДИСЛАР” ФАН ОЛИМПИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда умумтаълим мактаблари битирувчиларини ўзлари қизиққан соҳалар бўйича йўналтириш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли билимдон, иқтидорли, ўзига ишончи баланд, интилувчан ёшлар сафи тобора ошиб бормоқда. Жорий 2024-2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика ва кимё фанларига қизиқувчи ёшларнинг истеъдодларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ҳам ана шундай қобилиятли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2024 йил 20 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 32-сонли баёнида олий таълим муассасаларнинг муҳандислик йўналишига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли ёшларни танлаб олиш тизимини яратиш вазифаси белгилаб берилган эди. Унга кўра, ушбу вазифани бажариш бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Ваҳобов Даврон Абдужалолович раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Республика бўйлаб математика, физика ва кимё фанларидан “Бўлажак ёш муҳандислар” номли фан олимпиадаси туман, вилоят, Республика босқичларини ўтказиш ва шу орқали муҳандислик йўналишига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли ёшларни жалб қилган ҳолда институтда олиб бориладиган таълим-тарбия жараёни ва таълим йўналишлари юзасидан тарғибот тишларини олиб бориш топширилган эди.

Президентимиз Фармонида белгиланган ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 апрель санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 1-сонли умумтаълим мактаби биносида 11-синф битирувчилари ўртасида “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиадага тумандаги 86 та умумий ўрта таълим мактабларидан ва ихтисослаштирилган мактабдан математика, физика ва кимё фанларига қизиқувчи 170 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар қатнашдилар.

“Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадасининг туман босқичи очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Фан олимпиадаси бўйича Иқтидорли болалар билан ишлаш сектори методисти Захида Усенова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Олий математика ва компьютер графикаси кафедраси доценти Жасур Каримбоев, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методистлари Ҳабибулла Давлетяров ва Райҳон Якубова, олимпиада аудитория раҳбарлари, ҳакамлар, кузатувчилар иштирок этдилар.

Маросимида сўзга чиққан Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шомуратов “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадасини ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот ва тушунчалар берди. Шундан сўнг Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Олий математика ва компьютер графикаси кафедраси доценти Жасур Каримбаев институт ҳақида тақдимот ўтказди.

Бугунги кунда талаб юқори бўлган замонавий мутахассисликларни тайёрловчи мазкур етакчи олий таълим муассасасида мавжуд факультетлар ва йўналишлар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, институтда дуал таълим йўлга қўйилганлиги, талабалар ўқиш даврида ҳафта давомида 3 кун таҳсил олса, қолган 3 кунида ишлаб чиқариш корхоналарида 2 миллион сўмдан бошлаб ойлик маош олиб, ишлашлари, олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш имконияти мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, институтда қўшма таълим ҳам мавжуд бўлиб, талабалар 2+2, 3+1, 2+2+1 дастури бўйича, яъни 2 ёки 3 йил мазкур институтда, 2 ёки 1 йил хорижда ўқиб, 2 та давлатнинг дипломига эга бўлишлари, қўшма таълим битирувчилари хорижда қулай шароитлардаги юқори маошли корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш имкониятига эга бўлишлари ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди.

Шундан сўнг “Бўлажак ёш муҳандислар” олимпиадасининг туман босқичи бошланди ва унда муҳандислик йўналишига қизиқувчи амударёлик ёшлар унда фаол иштирок этдилар.

Шаффофлик асосида ўтган олимпиада якунларига кўра, 40-, 25-сонли ва ихтисослашган мактаблар ўқувчилари совринли 1-, 2-, 3- ўринни эгалладилар ва олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар. Ғолиб ўқувчиларга институт томонидан тегишли тартибда 700 000, 500 000, 300 000 сўмлик пулли ваучерлар тантанали равишда топширилди.

Маълумот учун: олимпиаданинг Республика босқичи ғолиблари учун қуйидаги совға ва ваучерлар бериш назарда тутилган:

1-ўрин учун ДАМАС автомобили;

2-ўрин учун 20 млн. сўм;

3-ўрин учун 10 млн. сўм.

Бу каби олимпиадалар ўтказилиши таълим муассасалари ўқувчилари орасидан математика, физика, кимё фанлари бўйича билимли, ушбу фанга қизиқувчи, интилувчан ва ижодкор ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш билан бирга Ўзбекистон Республикаси равнақи, келажаги учун ўз ҳиссасини қўшадиган ёшлар сафини янада ошириш имконини беради.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026