12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:41
Иқтисодиёт 👁 839

“Нукус Дилиша” МЧЖга қарашли корхонада кунига 20 тонна ун ишлаб чиқарилмоқда

“Нукус Дилиша” МЧЖга қарашли корхонада кунига 20 тонна ун ишлаб чиқарилмоқда

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Айниқса, ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ортиб бораётган бир шароитда, бозорларимизда тақчилликка йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга. Амударё туманининг Жайхун овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Нукус Дилиша” МЧЖга қарашли ун ишлаб чиқариш корхонаси шу йўналишда самарали фаолият юритмоқда.

Ҳозирги кунда корхона тўлиқ қувватда ишламаса-да, замонавий технология асосида кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 20 тонна 1-навли ун ва 6 тоннадан ортиқ кепакни ташкил этмоқда. Буғдой маҳаллий фермер хўжаликларидан харид қилинади ва корхона маҳсулотлари асосан маҳаллий ишбилармонлар томонидан улгуржи нархларда харид қилинади.

Заводда 20 нафарга яқин доимий ишчи турли лавозим ва вазифаларда меҳнат қилмоқда. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш салоҳиятини белгилайди, балки аҳоли бандлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ишлаб чиқариш жараёни буғдойни заводга махсус юк машиналарида олиб келишдан бошланади. Буғдой аввал лаборатория шароитида синчковлик билан сифат назоратидан ўтказилади — намлик даражаси, бегона аралашмалар ва зарарли моддалар мавжудлиги текширилади. Текширувдан сўнг буғдой тарозидан ўтказилиб, хом ашё омборига жойлаштирилади.

Кейинги босқичда буғдой махсус тозалаш ускуналарида қайта ишланади. Сепараторлар ёрдамида тош, чанг, бегона уруғлар ва металл парчалари каби аралашмалар ажратиб олинади. Ҳаво орқали тозалаш жараёни эса энг оддий зарарли моддаларни йўқотишни таъминлайди. Бу босқич ун сифатини белгилайдиган муҳим омиллардан биридир.

Тозаланган буғдойга муайян миқдорда сув пуркалади ва маълум вақт аралаштирилган ҳолда қўйилади. Бу жараён буғдой донининг кепак қаватини юмшатиб, кейинги босқични енгиллаштиради. Шундан сўнг буғдой тегирмонларда бир неча марта эзилиб, ҳар бир босқичда элакдан ўтказилади. Жараёнда кепак, ёрма ва енгил ун заррачалари кетма-кет ажратилади. Якуний босқичда эса ун заррача ҳажми ва рангига қараб навларга бўлинади, сифатли унлар аралаштирилиб, 25 ёки 50 килограммлик қопларга жойлаштирилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари бўйича 2025 йил 28 февраль куни Амударё туманида ўтказилган кўргазмали семинар доирасида мазкур корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасидаги муҳим саноат ташаббусларидан бири ҳисобланиб, маҳаллий ун маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш каби вазифаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, корхона учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1,5 гектар ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 40,6 гектар ер майдонлари тўғридан-тўғри ажратиб берилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 7,9 миллиард сўми банк кредити ҳисобидан молиялаштирилган.

Завод тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 минг тоннани ташкил этиши режалаштирилган. Бу ҳажм маҳаллий эҳтиёжни тўлиқ қондиришга етарли ҳисобланади. Шунингдек, яна 30 нафар янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Бу эса туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Қисқа муддат ичида туманда йирик ишлаб чиқариш лойиҳасининг амалга оширилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. “Нукус Дилиша” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бу лойиҳа хусусий секторнинг мамлакат иқтисодий тараққиётидаги ўрни нақадар улкан эканини яна бир бор намоён этди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026