12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:45
Жамият 👁 497

Амударёда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Амударёда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса нафақат шаҳарларда, балки чекка ҳудудларда ҳам замонавий инфратузилманинг барпо этилишига йўл очмоқда. Янги мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасалари, кўп қаватли уйлар, йўллар ва кўприклар бунёд этилаётгани аҳолининг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Қурилиш ишлари замонавий технологиялар асосида олиб борилиб, экологик хавфсизлик ва энергия тежамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қурилиш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Амударё туманининг Манғит шаҳри янгича, замонавий қиёфа касб этмоқда, қишлоқларда аҳоли турмуши кун сайин фаровонлашиб бормоқда. Бунёдкорлик ишлари натижасида ижтимоий инфратузулма тобора яхшиланиб, таълим, тиббиёт, уй-жой қурилиши борасида аҳолининг эҳтиёжлари қондирилмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп хонадонли уй-жойларнинг қурилиш ишлари қизғин паллага кирган. “Янги Ўзбекистон” массивида ҳар бири 5 қаватли бўлган 8 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар бири 30-35та хонадонга мўлжалланган турар жойлар қурилишида тумандаги 8 та қурилиш ташкилотлари қурувчилари фаолият олиб боришмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Ислом тараққиёт банки ва ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам янги қурилиш ва бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида илгари сурилган мазкур лойиҳа асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та маҳаллаларда, шундан 40 та марказий, 130 та ёндош маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Қарор асосида Амударё туманида “Ислом тараққиёт банки” ва ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7 та ижтимоий соҳа объектлари қад ростламоқда. Улар 4 та пудратчи ташкилот томонидан барпо этилмоқда. Хусусан, “Замин қурилиш транс сервис” МЧЖ томонидан Фаровон маҳалласи ҳудудида 90 ўринли, Олмазор маҳалласи Бирдамлик ва Янгибоғ кўчалари туташган ҳудудда 120 ўринли, Арна бўйи маҳалласи Покизалик кўчасида 150 ўринли янги замонавий шарт-шаротиларга эга мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.

Шунингдек, Дўстлик маҳалласининг Чаманзор кўчасида 240 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти биноси “Хоразм таъмирлаш” МЧЖ, Ўртақалъа овулида маҳалла мажмуи ва Тошёп овули ҳудудидаги қишлоқ врачлик пункти бинолари эса “Бакен Қурилиш монтаж” ва “Бухрем стал строй” МЧЖ томонидан қурилиши белгиланган.

Қолаверса, Тошёп овули ҳудудида кунига 50 ташрифга мўлжалланган янги қишлоқ врачлик пункти қурилиши “Шўрахон қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Айни пайтда лойиҳа доирасида ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишлари жадал суъратларда давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай улкан бунёдкорлик ишларининг марказида инсон қадри, аҳолининг эҳтиёж ва манфаатлари туради. Ҳар бир қурилаётган объект, барпо этилаётган инфратузилма аҳоли учун қулайлик, фаровон турмуш шароитларини яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026