14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:10
Жамият 👁 377

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ташкил этилмоқда

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 3 январь санасида имзолаган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбири жорий қилиниб, Амударё туманида ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлигида ушбу йўналишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, туманни жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида олдинда турган устувор вазифалар хусусида сўз юритди. Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ масъуллари сўзга чиқиб, “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирларини ташкил этиш юзасидан белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталдилар.

Хусусан, ҳудудларда “Тозалаш-антитеррор”, “Орият”, “Тиғ”, “Қора дори”, “Тонг” махсус профилактик тадбирларини ўтказиш, гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида рейд тадбирлари ташкил этилиб, “кўча безорилиги” ва “гуруҳ” ташкил қилишга ёки гуруҳнинг аъзоси бўлишга мойил ҳамда “етакчиликка интилувчан” ёшлар билан кучайтирилган профилактик ишларни олиб бориш, ноқонуний равишда жанговар ўқотар ва ов қуролларини сақлаётган шахсларни аниқлаш ҳамда қонуний чоралар кўриш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Профилактика ойлиги доирасида кўнгилочар жойларнинг, хусусан, тунги клублар, сауналар, SPA салонлар, соғломлаштириш марказларининг рўйхатларини янгилаш ва уларда қонунчиликда белгиланган тартибда тунги рейдлар ўтказиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейдлар ташкил этиш, мавжуд йўл-патруль хизмати масканлари, блок ва тўсиқ постларига ҳудудий ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимларини бириктириш, криминоген вазияти оғир ҳамда қўшни республикалар билан чегара ҳудудлардан марказга борувчи асосий йўлларда “сайёр патруль” гуруҳларининг фаолиятини жадаллаштириш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан тезкор профилактик тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларда тизимли тарзда ташкил этилмоқда. Туманнинг марказий автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.

Қолаверса, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари “Маҳалла еттилик”лари билан ҳамкорликда Гулзор маҳалласи ҳудудидаги кўп хонадонли уйларда яшовчи аҳоли билан ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик каби жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчалари, кафе ва ресторанлар масъуллари билан суҳбатлар ўтказилиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатиш тавсия қилинмоқда.

Бу борадаги ишлар туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019