12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:33
Фан ва таълим 👁 464

1-сонли политехникумда “Касблар фестивали” тадбири юқори савияда ташкил этилди

1-сонли политехникумда “Касблар фестивали” тадбири юқори савияда ташкил этилди

Касб-ҳунар таълими ҳар доим ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган етук мутахассислар сифатида вояга етказишда муҳим омил бўлиб келган. Бу жараёнда ўрта бўғин касб-ҳунар таълими тизимининг ўрни беқиёс.

Амударё туманида фаолият юритаётган 1-сонли политехникум айнан шундай замонавий талаблар асосида ташкил этилган таълим масканларидан биридир. Мазкур муассасада ўқувчилар танлаган мутахассисликлари бўйича назарий билимлар билан бир қаторда ишлаб чиқаришда зарур бўлган амалий кўникмаларга ҳам эга бўлиб бормоқдалар.

Яқинда политехникумда 9–11-синф битирувчилари, уларнинг ота-оналари, маҳаллий жамоатчилик, таълим соҳаси вакиллари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ҳамда “Касблар фестивали” юқори савияда ташкил этилди. Тадбирни политехникум директори Аллаёр Балтаев кириш сўзи билан очиб, касб-ҳунар таълими давлат сиёсатидаги ўрни, ёшларни замон талабларига мос равишда тайёрлаш йўналишидаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида муассасада йўлга қўйилган ихтисосликлар, ўқув жараёни, инновацион ёндашувлар, амалий машғулотлар самарадорлиги ва ёшларни иш билан таъминлаш имкониятлари ҳақида кенг маълумот берилди.

Бугунги кунда политехникумда замонавий талаблар асосида бир қатор мутахассислик йўналишлари бўйича таълим бериб келинмоқда. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, электротехника ва энергетика, сантехника ҳамда иситиш-совитиш тизимлари, қурилиш ва смета ишлари, компьютер технологиялари ва ахборот тизимлари, саноат ускуналарига хизмат кўрсатиш, сервис хизматлари каби муҳим йўналишлар шулар жумласидан. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси учун ҳам малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Спорт залида ташкил этилган махсус кўргазмалар, тўгараклар, ишлаб чиқариш устахоналарининг фаолияти билан танишиш жараёни, ўқувчиларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган макетлари, ўқув-техник ускуналари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, ижодий чиқишлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Политехникумда таълим олувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. 240 ўринли ишлаб чиқариш устахоналари, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, спорт заллари, очиқ спорт майдончалари, замонавий лабораториялар, компьютер ва мультимедиа синфлари, касб-ҳунар машғулотлари учун махсус аудиториялар – буларнинг барчаси ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштиришга хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, муассасада 30 нафар олий маълумотли ўқитувчи, шу жумладан 2 нафар бош ўқитувчи, 6 нафар етакчи ўқитувчи, 9 нафар катта ўқитувчи ва 9 нафар амалиёт устаси фаолият юритмоқда.

Политехникум Қорақалпоқ давлат университетига бириктирилган бўлиб, ўқув жараёни миллий ва халқаро стандартларга мос равишда олиб борилади. Таълим кредит-модуль тизимида ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар олган натижалари олий таълим муассасалари томонидан тан олинади. Бу эса битирувчиларга кейинги босқичда ўқишни давом эттириш имконини яратади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, политехникум ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасалар билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу тизим ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини амалда синовдан ўтказишга, иш тажрибасига эга бўлишларига кенг йўл очмоқда. Шу орқали улар меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга тайёр, рақобатбардош мутахассислар сифатида шаклланмоқда.

2025–2026 ўқув йилидан бошлаб политехникумда бошланғич касбий таълим дастурлари доирасида 9-синф битирувчилари учун қуйидаги йўналишларда таълим олиш имконияти яратилди. Хусусан, автомобилларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, пайвандловчи, сув таъминоти ва канализация тармоқлари кузатувчиси, тикувчи, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари, электрик, қишлоқ хўжалик машиналари таъмирчиси ва тракторчи-машинист, қурилиш ишлари ишчиси, асаларичи, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, шунингдек, дуал таълим асосида ошпазлик каби йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади.

Ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича эса кундузги шаклда мактабгача таълим тарбиячиси, бухгалтерия ва компьютер инжиниринги йўналишлари, сиртқи шаклда эса мактабгача таълим тарбиячиси, электр ускуналар таъмирчиси, фермер хўжалиги бошқаруви, сув хўжалиги ва мелиорация, ўрмон хўжалиги каби техник йўналишларда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган.

Амударё тумани 1-сонли политехникуми бугунги кунда замонавий касб-ҳунар таълимининг илғор намуналаридан бирига айланган. Ўзига хос инновацион ёндашувлар, ишлаб чиқариш билан узвий алоқалар, кенг йўналишлар ва замонавий инфратузилма туфайли ёшлар нафақат касб эгаси, балки ўз ҳаётини тўлақонли қуришга қодир бўлган шахс сифатида шаклланмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026