28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 22:55
Жамият 👁 460

Гиёҳвандлик – ёшлар келажагига таҳдид

Гиёҳвандлик – ёшлар келажагига таҳдид

Бугунги кунда жамиятимизда энг долзарб муаммолардан бири — бу гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар, хусусан, вояга етмаганлар ўртасида ушбу иллатга мойилликнинг ортиб бораётганидир. Гиёҳванд моддаларини ноқонуний тарзда сотиб олиш, истеъмол қилиш ва тарқатиш каби ҳолатлар сони ортиб бораётгани ҳамда бу жараёнда ёшларнинг иштироки тобора кенгайиб бораётгани жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳолат нафақат ёш авлоднинг, балки бутун жамиятнинг келажагига таҳдид солади.

Гиёҳвандлик моддаларига мойиллик ёшлар орасида тез суръатда тарқалмоқда. Бу эса уларнинг соғлиғига жиддий хавф туғдириш билан бирга, жиноятчиликка мойилликни ҳам ошираётганини кўрсатади. Вояга етмаганлар орасида гиёҳвандликка оид жиноятларнинг сони ортиши нафақат ота-оналар, балки барча жамият аъзоларини ўйлантириши лозим. 

Ёшлар ўртасида бу иллатнинг кенг тарқалиши турли хил оқибатларга олиб келмоқда: қонунбузарлик, ўғрилик, зўравонлик, жамоат жойларида тартибсизлик ва энг ачинарлиси — юқумли касалликлар, хусусан, ОИТС каби хасталикларнинг тарқалишидир. 

Афсуски, ушбу муаммога қарши, асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари курашмоқда, жамоатчиликнинг иштирокисиз эса бундай иллатни бартараф этиш деярли мумкин эмас. Бунинг устига, айрим ҳолларда вояга етмаганлар катталар томонидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатишга жалб қилинаётгани ҳам кузатилмоқда. 

Гиёҳванд моддаларга мутаассиб бўлган шахслар моддага муҳтожлик ҳисси билан ҳар қандай жиноятга қўл уриши мумкин. Улар модда учун пул топиш мақсадида аввало майда жиноятлар, сўнгра эса оғир жиноятлар содир этишга мойил бўлиб қолишади. 

Бугунги кунда давлат томонидан бу муаммони бартараф этишга қаратилган қонунлар ва амалий чора-тадбирлар қабул қилинган. Вояга етмаганлар ўртасида профилактик тадбирлар, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва маҳаллалар томонидан соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинмоқда. 

Шу билан бирга, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ёки улар билан боғлиқ жиноятларга бошқа шахсларни жалб қилиш ҳолатларига нисбатан жиноий жавобгарликни кучайтириш зарур. Бу нафақат жиноятга қарши курашда самара беради, балки келажакдаги эҳтимолий жабрланувчиларни ҳам асрайди.

Гиёҳвандлик — инсон ҳаёти ва келажагини барбод этувчи ижтимоий хавфли иллатдир. У жамиятнинг ривожига, тараққиётига тўсиқ бўладиган, ахлоқий ва маънавий таназзулга етакловчи асосий омиллардан биридир. 

Ёшлар халқнинг таянчи ва келажаги экан, уларни ушбу иллатдан асраш барчамизнинг бурчимиздир. Ҳар бир оила, таълим муассасаси, давлат идоралари ва кенг жамоатчилик бирлашиб ҳаракат қилса, шундагина бу иллатга қарши самарали кураш олиб бориш мумкин бўлади. Ўз навбатида, ҳар бир фуқаро ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиши зарур. Чунки, бир ёшнинг келажагини сақлаб қолиш — бутун жамиятнинг келажагини муҳофаза қилиш демакдир.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026