13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:02
Жамият 👁 438

Маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – хавфсиз ва осойишта ҳаёт гарови

Маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – хавфсиз ва осойишта ҳаёт гарови

Бугунги кунда мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Маҳалла тизими орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларни ёт ғоялардан асраш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Амударё туманида ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар масъул раҳбарлар томонидан мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар Раҳматуллаев томонидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди. Ўрганишлар мобайнида туман Давлат хизматлари маркази биносида фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул мобайнида 18 нафар фуқаролардан турли масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Муаммоли масалаларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан туман ИИБ масъулларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек фуқаролик паспортини олиш билан боғлиқ муаммоли масалалар ижобий ҳал этилиб, 4 нафар фуқароларга янгидан фуқаролик паспортлари берилди.

Масъул раҳбарлар Куюк кўпир овулида “Маҳалла еттилиги” масъуллари томонидан ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Ҳудудда шу вақтгача содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга имкон яратиб берган шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Аниқланган муаммолар, мавжуд камчиликлар танқид қилиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маҳалла – жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у ерда ҳар бир фуқаронинг яшаши, ишлаши, фарзанд тарбияси билан боғлиқ асосий муаммоли масалалар ечимини топади. Шу боис жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда нуронийларнинг ҳамкорлиги жуда муҳимдир. Бу борада маҳалла масъуллари ҳамкорликдаги фаолиятининг тўғри ташкил этилиши натижасида ҳудудларнинг криминоген вазияти яхшиланади ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айланишига замин яратилади.

Маҳалла масъуллари билан суҳбат чоғида профилактик тадбирларни кўпроқ ўтказиш, хусусан, хавф остида бўлган шахслар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларини аниқлаб, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муҳимлиги қайд қилинди. Маҳалла посбонлари ва фаоллар орқали маҳалладаги муаммоли ҳудудларни назорат қилиш, видеокузатув тизимларини жорий этиш, спорт, маданият, санъат ва касб-ҳунар тўгараклари орқали ёшларнинг салбий иллатларга берилишининг олдини олиш, шу йўл билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш лозимлиги хусусида тушунтиришлар олиб борилди.

Маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш – ҳар бир фуқаронинг осойишта ҳаёт кечириши, болаларимизни тинч ва барқарор жамиятда вояга етказиш учун замин яратади. Бу борада ҳар бир фуқародан ҳушёрлик, фаоллик ва масъулият талаб этилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026