12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:58
Сиёсат 👁 529

Меҳнат фахрийларига "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги" эсдалик юбилей медали тантанали тарзда топширилмоқда

Меҳнат фахрийларига "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги" эсдалик юбилей медали тантанали тарзда топширилмоқда

Иккинчи жаҳон уруши нафақат жанг майдонларида, балки фронт орқасида ҳам бутун халқнинг сабри ва матонатини синовдан ўтказган воқеа бўлди. Миллионлаб йигитлар уруш майдонларига жўнаб кетар экан, халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги машаққатли ва оғир ишларни бажариш масъулияти аёллар, кексалар ва ўсмирлар елкасига тушди. Улар ғалабага бўлган ишонч билан куну-тун фидокорона меҳнат қилдилар.

Аёллар оғир ер ишларида, пахтазорларда, завод ва фабрикаларда фаол иш олиб бордилар. Ер ҳайдаш, уруғ экиш, ўрим-терим ишларининг барчаси уларнинг зиммаларида эди. Бир пайтлар болаларини бағрига босиб, ўчоқ бошидан чиқмаган оналар ва қиз-келинчаклар энди қўлига кетмон олиб, тонг саҳардан далага ошиқардилар.

Кексалар — бобо ва момолар ҳам ўзларининг қариликни унутди. Улар ҳам фарзандлари учун, она Ватан учун қўлидан келганича меҳнат қилишди. Ўз болаларини фронтга кузатгач, қалбида пайдо бўлган аламни, фарзандидан қора хат келганда юрагида турган санчиқни унутиш учун тун-у кун меҳнат майдонида жонбозлик кўрсатишди.

Ана шундай фидойилардан бири, ўсмирлиги ва ёшлигини меҳнат фронтида ўтказган юртдошимиз ­– амударёлик Орзигул Мадаминова ҳам орамиздаги қаҳрамонлардандир.

9 май Хотира ва қардлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Орзигул Мадаминова қатори юзлаб ватандошларимиз Президент фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан тақдирландилар. Туман ҳокими Собир Хўжаметов ва Республика фаоллари Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласига ­– онахон яшовчи хонадонга бориб, эсдалик юбилей медали ва байрам совғаларини тантанали тарзда топширдилар.

Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида яшовчи Бика Султанова ва Ойбек номли маҳаллада яшовчи Тозагул Йўлдошеваларга ҳам  меҳнат фронти фахрийлари сифатида юксак эҳтиром кўрсатилиб, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари ва байрам совғалари тантанали тарзда топширилди.

Фахрий онахонлар ўз хотираларида таъкидлаганларидек, Иккинчи жаҳон уруши йиллари бутун мамлакат учун оғир синовлар даври бўлди. Жанг майдонларидаги ҳар бир зафар ортида фронт ортидаги юртдошларимизнинг беқиёс меҳнати, сабри ва фидокорлиги мужассам эди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалиги соҳаларида бутун юртни озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа муҳим эҳтиёжлар билан таъминлашда катта масъулиятни ўз зиммасига олди.

Уруш бошланган илк кунларданоқ мамлакатнинг барча меҳнат ресурслари тўлиқ сафарбар этилди. Ёшлар, аёллар ва кексалар қишлоқ хўжалиги ишларининг барча жабҳаларида фаол иштирок этдилар. Ўзбекистон халқи уруш йилларида нафақат Ватанни қўллаб-қувватлади, балки меҳнати билан ғалабага замин яратди. Бу заҳматли кунлар тарихга сабр, матонат ва фидойилик тимсоли сифатида муҳрланиб қолди ва шубҳасиз, бугунги авлод учун у йиллар давомида намуна, фахр ва илҳом манбаи бўлиб қолади.

Бугун биз тинч, обод юртда яшар эканмиз, Иккинчи жаҳон урушида жонини фидо қилган ота-боболаримиз, меҳнат фронтида заҳмат чеккан момоларимизнинг хотирасини улуғлаб, орамизда умргузаронлик қилаётган фахрийларимизни эъзозлашимиз, уларга эҳтиром кўрсатишимиз лозим. Зеро хотира – абадий, инсон қадри эса муқаддасдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026