12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Сиёсат 👁 473

Амударё туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Амударё туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Тадбирдан фотолавҳалар

Уруш — инсоният ўз қўли билан, ўзига қарши ўйлаб топган энг қайғули ва даҳшатли фалокатлардан биридир. Иккинчи Жаҳон уруши тарихдаги ана шундай энг ҳалокатли ва машъум воқеа бўлиб, 70 миллиондан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлди. Уруш туфайли миллатлар тақдири ўзгарди, шаҳарлар ер билан яксон этилди, миллионлаб инсонларнинг болалиги, ёшлиги ва умри хазон бўлди.

Бу каби улкан фожиадан хулоса чиқариш — ҳар бир авлоднинг инсоний бурчидир. Тинчлик — беқиёс неъмат, уни асраш эса ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиздир. Хотира ­– абадий, қадр эса муқаддас туйғудир. Ҳар йили 9 май санаси муносабати билан жойларда ўтказиладиган тадбирларда ҳам шу икки туйғу улуғланиб, уруш қаҳрамонлари эътироф этилади, ўтганлар хотирланиб, орамиздаги қаҳрамонлар ­­– фронт орти меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилади.

8 май куни Амударё туманида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, таълим муассасалари масъуллари ва фахрийлар қатнашдилар. Иштирокчиларга Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган “Шараф ленталари” тарқатилди.

Тадбир аввалида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинган югуриш марафонининг ғолиблари тақдирланди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов ва туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Шуҳрат Маматовлар йиғилганларни Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклаб, ушбу сананинг мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши юртимиз озодлиги, тинчлиги ва равнақи йўлида жон берган, меҳнат фронтида фидокорона хизмат қилган, уруш майдонларида ва фронт ортида машаққат чеккан инсонларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин ифодаси эканини таъкидладилар.

Тадбирда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди. Сўнгра иштирокчилар томонидан Мотамсаро она ҳайкали ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйилди.

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонларнинг бевақт ҳалок бўлишига, шаҳарлар ва қишлоқлар вайронага айланишига, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётда оғир оқибатларга олиб келди. Уруш нафақат моддий, балки маънавий зарар ҳам етказди — бутун бир авлоднинг тақдири вайрон бўлди, оилалар пароканда бўлди. Нафақат 5 йил давомида, балки уруш тугаганидан кейин ҳам унинг аянчли оқибатлари тугамади. Урушдан кейинги қайта тикланиш йилларида миллионлаб инсонлар оғир меҳнат ва машаққат билан иқтисодиётни, инфратузилмани, ижтимоий ҳаётни тиклаш ишларида фидойилик кўрсатдилар. Орадан 80 йил ўтса ҳам ўша машъум кунларнинг чиқарилган сабоқ бугунги авлодларни тинчликнинг қадрига етишга чорлаб келмоқда.

Хотира ва қадрлаш куни — бу фақат ўтганларни ёд этиш куни эмас, балки бугунги тинч ҳаётимизни қадрлаш, халқимиз кўрсатган жасоратни улуғлаш, ватанга садоқат руҳини авлодлар онгига сингдириш воситаси ҳамдир. Бу кун орқали ёшларимиз яқин ўтмишда аждодларимизнинг қандай оғир йўллардан ўтиб, тинчликка қандай қийинчилик билан эришганларини ҳис қилишади.

Тадбирда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ижро этилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026