12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:57
Жамият 👁 344

Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар кучайтирилмоқда

Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар кучайтирилмоқда

Яқинда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ишчи гуруҳи Амударё туманига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида туман ҳокимлиги мажлислар залида ишчи гуруҳ аъзолари, туман прокурори, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққан ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ота-оналар ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, болалар тарбиясида маънавий-ахлоқий омилларни кучайтириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, мавжуд ижобий тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Қайд этилганидек, тегишли чора-тадбирларни тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ҳамкорликка оид қўшма қарор имзоланган.

Мамлакатимизда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик ҳолатларининг олдини олиш, уларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган бир қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалга оширилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг кескин камайишига эришилмаяпти.

Айниқса, жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор вояга етмаганлар билан мунтазам иш олиб бориш, уларни тўғри ҳаёт йўлига йўналтириш, ҳуқуқбузарликларга олиб келаётган шарт-шароитларни бартараф этиш каби чоралар етарлича амалга оширилмаётгани кузатилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида вояга етмаганлар томонидан турли жиноятлар содир этилган. Жиноят содир этган ўсмирларнинг аксар қисми умумтаълим мактаблари ўқувчилари бўлиб, қолганлари касб-ҳунар таълим муассасаларида таҳсил олувчилар, уюшмаган ёшлар, бандлиги таъминланган ҳамда бошқа ҳудудлардан келган шахслардир.

Ўсмирлар асосан ўғрилик, безорилик, баданга шикаст етказиш, фирибгарлик, транспорт воситаларини олиб қочиш каби жиноятларни содир этган. Шунингдек, вояга етмаганлар иштирокидаги айрим ҳолатларда ёшлар ўртасидаги тарбиявий назоратнинг етарли эмаслиги ҳам кўзга ташланмоқда.

Жиноятларнинг кўп қисми кўча ва маҳаллаларда, айримлари эса хонадонлар, бозор ва компьютер ўйинхоналари, кафе, ресторанлар ҳамда таълим муассасалари ҳудудларида содир этилган.

Ушбу ҳолатлар вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни белгилаш зарурлигини тақозо этмоқда. Бу борада айниқса “оила – маҳалла – мактаб” тизими доирасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда.

Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва барча туманлардаги Ички ишлар бўлимлари профилактика инспекторлари, туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги ҳамкорлик асосида жиноят содир этган ёки ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор вояга етмаганлар доимий рўйхатга олиниб, улар билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, тунги вақтларда содир этиладиган ўғирлик ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги хизматлар фаолияти кучайтирилмоқда, тезкор вазиятга қараб тунги нарядлар йўналишлари ўзгартирилмоқда.

Ички ишлар органлари ва таълим муассасалари ҳамкорлигида “Давомат”, “Ўқувчи”, “Тиғ” ва “Тунги рейд” каби профилактик тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Сабабсиз дарс қолдирувчи, мактаб назоратидан четда қолган ўқувчилар аниқланиб, ўқишга қайтариш, давоматни яхшилаш, мактабларга ноқонуний жисм ва моддалар олиб кирилишининг олдини олиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Йиғилишда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришга ҳисса қўшиш нафақат давлат ва жамоат ташкилотларининг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги қайд қилинди.

Оғабек Эркулиев, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026