28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:19
Жамият 👁 313

ОАВ ВАКИЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

ОАВ ВАКИЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Амударё тумани Оқ олтин овулида оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда “Қорақалпоғистон” телеканали муҳаррирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Мазкур тадбир аҳолининг долзарб муаммоларини жойида ўрганиш, фуқароларни қийнаётган масалаларни ижтимоий муҳокамага олиб чиқиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш, “Қорақалпоғистон” телерадиоканалини янада ривожлантиришда халқнинг фикрини ва таклифларини тинглаш мақсадида ташкил этилди.

Сайёр қабулда “Қорақалпоғистон” телеканали катта муҳаррири Алтингул Отениязова, телеканалнинг Архив бўлими бошлиғи Парахат Тўреев, телеканал муҳаррирлари Хурлиман Машарипова ҳамда Ислам Даулетназаровлар аҳоли билан очиқ мулоқот қилди.

Таъкидлаш керакки, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали минтақанинг ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаётини ёритувчи муҳим ахборот манбаларидан биридир. Сўнгги йилларда ушбу медиа тизимини модернизация қилиш, техник базасини мустаҳкамлаш ва профессионал кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ахборот сиёсатини такомиллаштириш борасидаги ташаббуслари доирасида Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этиш, контент сифатини ошириш ҳамда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

Аввало, телеканалнинг техник имкониятлари тубдан янгиланмоқда. Янги замонавий камералар, монтаж ускуналари, овоз ва видео узатиш технологиялари жорий этилиши орқали эфир сифати сезиларли даражада ошди. Бу эса нафақат томошабинлар учун қулайлик яратмоқда, балки журналистлар ва режиссёрлар учун ҳам ижодий имкониятларни кенгайтирмоқда.

Сайёр қабул давомида журналистлар телеканални янада ривожлантириш юзасидан аҳоли таклифларини тингладилар ҳамда раҳбариятга етказиш учун қайд этиб бордилар. Шунингдек, жараён мобайнида турли соҳаларга оид мурожаатларни тинглаб, уларни ёритиш ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича иш олиб бордилар. Қабулда асосан ижтимоий инфратузилма, уй-жой масалалари, коммунал хизматлар, бандлик, тиббиёт ва таълим соҳаларига оид мурожаатлар келиб тушди.

Тадбирда қатнашган ОАВ вакиллари аҳолининг фикрини эшитибгина қолмай, жойлардаги муаммоларни журналистик суриштирув орқали ёритиш, уларни кенг жамоатчиликка ҳавола этиш ва муаммоларга мутасаддилар эътиборини қаратиш борасида аниқ режаларни белгилаб олдилар.

Шунингдек, қабул доирасида фуқароларга оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиш тартиби, ахборот олиш ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги борасида тушунтиришлар берилди.

Бу каби сайёр қабуллар, бир томондан, халқ билан очиқ мулоқотни кучайтирса, бошқа томондан, журналистларнинг масъулиятини ошириб, жамиятдаги муаммоларни тезкор ёритиш ва ҳал этишга хизмат қилади.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаб, уларни тегишли расмий идораларга юбориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026