28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:10
Жамият 👁 379

Ичимлик сувидан қонуний ва самарали фойдаланиш юзасидан туманда назорат тадбирлари ўтказиляпти

Ичимлик сувидан қонуний ва самарали фойдаланиш юзасидан туманда назорат тадбирлари ўтказиляпти

Ичимлик суви инсон учун энг зарур ресурсларидан бири саналади. Бугунги кунда сув захираларининг камайиши ва талабнинг ортиши туфайли жаҳон ҳамжамияти мазкур муаммога жиддий эътибор қаратаётгани сир эмас. Глобал иқлим ўзгариши, ресурслардан самарасиз фойдаланиш, сув тақчиллиги ҳамда ноқонуний уланишлар ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирмоқда. Шу сабабли маҳаллий даражада ҳам сув ресурсларидан оқилона ва унумли фойдаланиш, шунингдек, ҳисоб-китоб интизомини таъминлаш долзарб вазифага айланмоқда.

Амударё туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш, мавжуд инфратузилмани замонавийлаштириш ҳамда сув йўқотилишини камайтиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда хизмат сифати ва масъулиятни ошириш, истеъмолчиларда сувдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш устувор аҳамият касб этмоқда.

Тумандаги мавжуд ҳолат чуқур таҳлил қилиниб, тегишли идоралар томонидан бир қатор амалий чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясининг ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш бўлими мутахассислари ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Амударё тумани филиали ходимлари ҳамкорлигида маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан суҳбатлар ташкил этилмоқда. Ушбу тарғибот ишлари аҳолини сувдан оқилона фойдаланиш, ҳисоб-китобда аниқликни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, улар орқали сув тармоқларига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўрилмоқда.

Сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисоблагичларнинг пломбаларини бузиш ёки кўрсаткичларини сохталаштириш каби қоидабузарликлар тизим самарадорлигига жиддий зиён етказади, молиявий йўқотишларга ва ноқонуний истеъмолга олиб келади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида бундай ҳаракатлар учун қатъий жавобгарлик белгиланган. Жумладан, қонунбузарлик ҳолатларида фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача жарима қўлланилиши назарда тутилган. Бу каби қонунбузарликлар оқибатида бутун тизимнинг ишончлилиги ва самарадорлиги издан чиқади, натижада ҳалол тўлов қилувчи аҳоли ҳам бевосита жабр кўради.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва жавобгарлик ҳисси ортган сари, сув таъминоти тизимидаги муаммолар камайиб, унинг самарадорлиги ошиб боради. Бу эса нафақат иқтисодий барқарорликни, балки ижтимоий мувозанатни таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Кескинлашиб бораётган иқлим ўзгаришлари шароитида сув ресурсларини тежамли ва оқилона бошқариш — бугунги куннинг устувор талаби ҳисобланади. Бундай тизимли ва мақсадли ишлар сувдан фойдаланишда масъулият ва назоратни мустаҳкамлаб, кенг кўламли экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026