12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Қишлоқ хўжалиги 👁 472

Юксак пилла хирмони бунёд этиляпти

Юксак пилла хирмони бунёд этиляпти

Жорий пилла мавсуми якунига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу йилги мавсумда ҳам амударёлик касаначи пиллакорлар ўз меҳнатсеварлиги билан юксак пилла хирмонини бунёд этмоқдалар. Бугунги кунда тумандаги пилла қабул қилиш масканлари самарали фаолият олиб бормоқда. Уларда қабул қилинган юқори сифатли хомашё учун тўловлар тўғридан-тўғри, тарози бошида амалга оширилмоқда.

Пилла қабул қилиш жараёнлари туман мутасаддиларининг доимий эътиборида. Яқинда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гўзал Сабурова пилла қабул қилиш пунктида бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Ҳоким ўринбосари касаначи хотин-қизлар билан самимий мулоқот қуриб, масъулиятли меҳнатларига юқори баҳо берди ва самимий миннатдорлик изҳор этди.

Пиллачилик – нафақат миллий анъаналаримиз билан боғлиқ қадимий касб, балки мамлакатимиз иқтисодиётида тобора муҳим ўрин эгаллаб бораётган даромадли тармоқлардан бири саналади. Айниқса, серқуёш ва илиқ иқлимга эга юртимизда тут дарахтининг кенг етиштирилиши, ипак қурти учун зарур шароитлар яратилгани соҳани янада ривожлантиришга кенг йўл очмоқда.

Маълумки, пилла – етти хазинанинг бири, пиллачилик эса юксак масъулият, меҳнатсеварликни талаб этувчи соҳадир. Ипак қурти хонадонга фақат даромад эмас, балки қут-барака ҳам олиб киради. Уларни парваришлаш жараёни жуда масъулиятли бўлиш билан бирга хонадон аъзолари учун қизиқарли иш саналади. Пиллачиликдан олинадиган кумуш тола – юқори сифатли ва фойдали маҳсулотдир. Ипак толасидан тайёрланган кийим-кечаклар инсон учун фойдали ҳисобланади.

Жорий мавсумда ҳам амударёлик пиллакорлар ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилмоқдалар. Овул ва маҳаллаларда кўплаб хонадонлар пиллачиликка жалб этилди. Айниқса, пешқадам пиллакорлар меҳнати муносиб рағбатлантирилиб, туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топшириляпти. Бу эса аҳоли орасида пиллачиликка бўлган қизиқишни янада оширди.

Эътиборли жиҳати, пиллакорлар тўловларни тарози бошида олмоқдалар. Бу эса уларнинг меҳнатга бўлган иштиёқини янада оширяпти.

Маълумот ўрнида, жорий йилда амударёлик касаначи пиллакорлар билан 296 тонна ҳосил етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган. Шу мақсадда 2 минг 658 та хонадонга жами 4 минг 936 қути ипак қурти тарқатиб берилган. Ипак қуртини 25–30 кун давомида парваришлаш орқали мўмай ҳосил олиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда йилига 2-3 марта пилла етиштириш имкониятлари кенгайиб, соҳанинг иқтисодий самарадорлигини янада ошмоқда.

Мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантириш мақсадида кенг кўламда шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Янги тут плантациялари барпо этилмоқда, соҳага доир замонавий билим ва технологиялар жорий этилмоқда. Бу эса пиллачиликнинг фақат якка тартибда эмас, балки маҳаллий иқтисодиёт ривожи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Ислоҳотлар натижасида Амударё туманида ҳам пиллачилик йилдан-йилга ўсиб, аҳолининг юқори даромад манбаига айланиб бормоқда. Касаначи пиллакорлар меҳнатининг муносиб рағбатлантирилиши, тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш соҳа самарадорлигини оширяпти. Маҳаллий аҳолининг ушбу соҳага бўлган қизиқиши ортиб бораётгани эса пиллачиликнинг туманда энг истиқболли тармоқлардан бирига айланаётганидан далолат беради.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026