Ҳар куни бир янгилик
Бугунги глобаллашув даври дея аталаётган замонда ҳаётимизни ахборотсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки бугун жамиятимиздаги ҳар бир фуқаро ахборотга эҳтиёж сезади, у орқали тафаккурида маълум бир ўзгаришларни ҳис этади. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг ўрни жуда катта.
Туманимиз аҳолисига тезкор, холис ва ишончли ахборот етказишда 3 та оммавий ахборот воситалари – «Тараққиёт кўзгуси» газетаси, Амударё телевидениеси ва www.amunews.uz веб-сайти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг воқеа ва ҳодисаларни ёритишдаги тезкорлигини ошириш ва аҳолига етказилаётган ахборот ҳажмини кўпайтириш мақсадида «Тараққиёт кўзгуси» газетаси таҳририяти жамоаси томонидан янги лойиҳа ишлаб чиқилди. «Ҳар куни - бир янгилик» тамойилига кўра, эндиликда таҳририят ижодий жамоасининг ҳар бир ходими ҳар куни биттадан тегишли соҳаларда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларни, янгилик ва ўзгаришларни ўзида мужассам қилган информация тўплаб боради. Янгиликлар ва информациялар www.amunews.uz веб-сайтида эълон қилинади, шунингдек, «amunews» хабарлари» рукни остида «Тараққиёт кўзгуси» газетасида саҳифаларида чоп қилинади ва Амударё телевидениесининг «Замин» информацион дастури орқали эфирга берилади.
Газета таҳририятидан яна бир янгилик: эндиликда газетанинг электрон кўринишини асл ҳолича Интернет орқали ўқишингиз мумкин. Газетанинг энг охирги сони босмадан чиқишидан аввал асл кўринишида PDF форматида www.amunews.uz веб-сайтининг «Тараққиёт кўзгуси» газетаси» саҳифасига жойлаштириб борилади.
Демак, эндиликда газетамиз муштарийлари дунё бўйлаб нафақат унинг электрон шаклини ўқиши, балки дизайни ва саҳифаланишига ҳам баҳо беришлари мумкин.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶